Клопп: “У мен учун кўп нарсани англатар эди”

Eldor Akmurzayev
10 фев 2021, 19:45
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп онаси Элизабетнинг 81 ёшда вафот этгани ҳақида фикр билдирди.

Клопп Буюк Британия ва Германия ўртасидаги авиақатновлар пандемия сабаб тўхтатилгани учун онасининг дафн маросимига бора олмайди.

“У мен учун кўп нарсани англатарди. Бу сўзни энг яхши маъно билан айтганда у ҳақиқий она эди. Дафн маросимида қатнаша олмаслигим эса ҳозирги даҳшатли давр (пандемия) билан боғлиқ. Вазият юмшаши билан биз хотирлаш маросимини ўтказамиз”, дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sportbox.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›