Клопп “Ливерпул”нинг янги футболчиси ҳақида: “Уни узоқ вақтдан бери кузатаётгандик”
31 янв 2022 09:45
Янгиликлар
Клопп “Ливерпул”нинг янги футболчиси ҳақида: “Уни узоқ вақтдан бери кузатаётгандик”
Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп “Порту” вингери Луис Диаснинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
“У биз узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган қойилмақом футболчи. Унда бизнинг ўйин услубимиз ва АПЛга ҳам жисмонан, ҳам руҳан мослашиш учун керак бўлган барча жиҳатга эга деб ўйлаймиз.
У ғалабаларга интилади ва истаган нарсангизга эришиш учун курашиш кераклигини билади. Шубҳасиз у жангчи. Доимо дарвозани нишонга оладиган маҳоратли жамоавий ўйинчи.
Жамоамиз унинг юксалишига хизмат қилади. Луисга қарши мавсум бошида ўйнаганимизда, унинг қанчалик хавфли экани, тезкорлиги ва характери жамоасига ёрдам беришга қаратилганлигига гувоҳи бўлгандик”, дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар