UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  1 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  465 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0

Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди" Янгиликлар

Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ доирасидаги "Брайтон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ушбу ўйиндан хар хил хотира олдик. Аввалига иккита гол ўтказиб юборишимиз хотираси, кейин камбэкимиз хотираси, якунда ғалабани қўлдан чиқарганимиз хотираси.

"Брайтон" ростдан ҳам жуда зўр ўйнади. Жамоанинг янги тактикаси мени ҳайрон қолдирди. 0:2 ҳисобидан кейингина ўйинга мослашдик, қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо бунга лойиқмидик? Йўқ, унчалик эмас. "Брайтон" ҳеч бўлмаса очкога лойиқ эди.

Сўнгги ҳафта давомида тўғри йўлга тушиб олганмиз. Ишонч эса кичик гул каби. Буни ўстириш эса жуда қийин. Тўғри тушунайлик. Албатта, биз бундай натижани истамагандик.

Яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди. Бу футбол, буни тўғри тушунамиз. Ўйин шундай бошлангандан кейин курашдан чиқиб қолмаслик керак. Ғалаба қозонишимиз яхши ҳолат бўларди. Аммо "Брайтон" билан ўйинларда доимо шундай муаммоларга учраймиз. Буни яхшилаш керак", - деди Клопп.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика