Клопп испаниялик журналистга: “Бундай саволлар жонимга тегди”

Eldor Akmurzayev
10 мар 2020, 20:45
“Ливерпуль” устозига коронавирус ҳақидаги савол ёқмаган.

Испан мухбири ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Атлетико"га қарши жавоб баҳси олдидан ўтган матбуот анжумани вақтида мерсисайдликлар устозидан, “шогирдларингиз коронавирусга чалинишидан хавотирга тушмаяпсизми?”, дея айтган.

“Бу савол нимага берилди? Сиз шаҳрингиздаги вазиятдан ташвишдамисиз ёки бошқа нарсами? Барчамиз жамиятнинг бир бўлагимиз ва хавотирланишимиз керак.

Ливерпулдаги учрашувга келишдан қўрқмадингизми? Сизнинг вазифангиз – футбол ҳақида маълумот беришдир. Ўйлайманки, буни савол беришдан кўра, яхшироқ уддалайсиз. Коронавирус ҳақидаги саволлар жонимга тегди. Футболчиларимнинг бари соғ-саломат”, дея қайд этган Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›