Клопп: "Бир неча марта "Бавария"ни бошқариш имкони бўлган. Лекин "Ливерпул"дан кетишни ҳаёлимга ҳам келтирмаганман"

Narzulla Saydullayev
13 май 2022, 23:41
Мураббий клубга содиқ.

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп бир неча марта "Бавария"ни бошқариш имконияти бўлгани ҳақида гапирди.

"Бир неча марта "Бавария"ни бошқариш имкони бўлган. Менда кўпроқ титуллар ютиш имконияти бўлган бўларди. Аммо мен бундай қилмадим. "Ливерпуль" билан шартномам бор эди ва кетиш ҳақида ўйламадим ҳам. Дунёда ҳамма ҳам ғолиб эмас. Аммо ҳамма бунга интилади. Мен эса бунга ҳаракат қиламан ва баъзида бошқа инсонлар каби ғалаба қозонаман", -дейди Юрген Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›