

"Бэйл - "Реал" ўйинчиси, агар у кетса бу жуда ҳам катта трансфер бўлади, чунки унинг маоши катта.
Бэйл ҳаракатчан ўйинчи ва у менга ёқади. Аммо ҳозир бошқа вазиятдамиз. Янги жамоа тузиш керак. Жамоа - энг кучли индивидуал футболчилар жамланмаси эмас, футболчилар биргаликда ишлашлари керак", - дейди Клопп.
Хавбек "Реал"да ҳафтасига 600 минг фунт (669 минг евро) миқдорида маош олади.
Бэйл якунланган мавсум "Реал" сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол уришга эришган.




