Клопп - Александр-Арнольднинг бурчакдан узатган тўпи ҳақида: "Мен футболда кўрган энг идеал вазият"
12 май 2019 15:15
Янгиликлар
Клопп - Александр-Арнольднинг бурчакдан узатган тўпи ҳақида: "Мен футболда кўрган энг идеал вазият"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Барселона" билан ўйинда урилган тўртинчи голда Трент Александр-Арнольднинг бурчакдан узатган тўпи ҳақида гапирди.
"Унинг қилган иши ажойиб бўлди. Бу мен футболда кўрган энг идеал вазиятлардан бири. Аммо шундай бўлса ҳам бу вазиятда гол уриш қийин эди. Тўп сакради, бундай 10 ҳолатнинг 9тасида тўп трибуна томон кетиб қоларди. Фақатгина Трентни эмас, зарбани мукаммал йўллаган Оригини ҳам мақтаган бўлардим", - деди Клопп.
Фикрлар