Клинсманн: "АҚШда яна тўрт йил қолсам керак"
02 июл 2014 14:53
Янгиликлар
Клинсманн: "АҚШда яна тўрт йил қолсам керак"
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн жамоада қолиш истаги борлигини айтиб ўтди.
Мен яна тўрт йил шу жамоа билан ишламоқчиман. Биз олдинга қараб олға интилишимиз керак. Таркибимизда кўплаб иқтидорли ёшлар бор. Улар ҳали янада тажриба тўплашлари лозим.
Учрашувнинг сўнгги сонияларигача курашиб ютқазсанг аламли бўлади албатта. Бу ҳақиқий триллер бўлди. Драматик тарзда кечган баҳснинг сўнгги сонияларигача мағлубиятдан қутулиб қолиш имконияти бор эди.
Фикрлар