Клаудио Раньери: "Монако" Франциянинг бу мавсумдаги ҳақиқий чемпиони"
10 май 2014 01:49
Янгиликлар
Клаудио Раньери: "Монако" Франциянинг бу мавсумдаги ҳақиқий чемпиони"
"Монако" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ПСЖ бу мавсумда чемпионликка лойиқ эмас деб ҳисоблади.
Мен "Монако" билан икки ажойиб мавсумни ўтказдим. Мени футболчиларим билан бўлган муносабатим аъло даражада. Биз ҳар доим мулоқотда бўлиб турамиз.
Қоидаларни ҳурмат қилиш керак. УЕФА ПСЖ жамоаси молиявий фэйр-плэйни бузганлигини эълон қилди. Парижликлар қоидаларни бузишди.
"Монако" Франциянинг бу мавсумдаги ҳақиқий чемпиони. Негаки биз қоидаларни бузмадик.
Менинг келажагим? Бу борада якуний қарор кейинги ҳафтада аниқ бўлади.
Фикрлар