Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди
19 фев 23:58
Янгиликлар
Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди
"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву ЕЧЛ доирасида "Буде-Глимт" майдонидаги мағлубият сабабини айтди.
"Биз жуда қаттиқ ҳаракат қилдик, бироқ рақибнинг кайфияти юқори даражада бўлган экан. Биз қарши ҳужумлардаги хатоларимиз учун товон тўладик. Майдоннинг ҳолатига қарамасдан, жамоам ҳаракат қилди. Бу баҳона эмас. Лекин футболчиларимни айбламоқчи ҳам эмасман.
Энди биз ҳулосаларни чиқаришимиз керак. Уч кундан кейин "Лечче"га қарши ўйнаймиз. Лаутаро? У жароҳат олди. Балки у сафдан чиққандир. Муаммоларни борича қабул қилиш керак.
Улар ўз майдонига яхшироқ кўникканлар. Ҳали бизда имконият бор, чунки жавоб ўйини ҳам кутиб турибди. Рақиблар қарши ҳужумларда бизга кўплаб муаммолар келтириб чиқаришини билардик. "Сан-Сиро"да навбатдаги босқичга чиқиш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - деди Киву.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар