UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  0 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  182 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  4 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  19 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  146 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5

Кичик танаффусга ким қандай ҳолатда йўл олди? (1-қисм, юқоридаги жамоалардаги вазият ҳақида) Янгиликлар

Кичик танаффусга ким қандай ҳолатда йўл олди? (1-қисм, юқоридаги жамоалардаги вазият ҳақида)

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш учрашувларига тайёргарликни эртароқ бошлагани муносабати билан Суперлига клублари кичик танаффусга йўл олишди.

Гарчи ҳали олдинда биринчи давраниг бир нечта учрашувлари қолган бўлсада, жамоаларнинг ортда қолган турлардаги иштироки ҳақида бироз фикр ва мулоҳаза юритиш истаги туғилди. Қуйида дастлабки бешта жамоа ҳақида фикр боради. 

"Пахтакор" - Икки йилдирки, Суперлигада карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келаётган "шерлар" бу мавсум ҳам чемпионлик йўлида дадил одимлашмоқда. Мавсум бошида таркибда катта йўқотишларга учраган жамоанинг Суперлигада қандай иштирок этиши кўпчиликни ўйлантирганди. Лекин Питер Хюистра кетганларнинг ўрнини Хожимат Эркинов, Диёр Ҳолматов, Иброҳим Ҳалил Йўлдошевлар билан муносиб тўлдира олди. Тўғри кўпчилик икки қанот вингерлари Сардор Рашидов ва Азиз Турғунбоевдан кўп нарса кутгани рост. Қанотлардаги ўйин бевосита улар билан шакллантирилди.  Бироқ Рашидов жароҳат туфайли айни пайтда сафда бўлмаса, Турғунбоев рақобатда юқоридаги футболчиларга ютқазди. Аслида бир неча йил олдинроқ ёшларни асосий таркибга тайёрлаб бориш керак эди. Шунда ҳозирда бу борада енгилроқ бўларди... 

Мавсумни Суперкубок соврини билан бошлаган "шерлар"нинг чемпионатдаги ғалабали юриши 5 та тур давом этди.

1-тур. 10.03.2021. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3

2-тур. 15.03.2021. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0

3-тур. 18.03.2021. АГМК - "Пахтакор" 

4-тур. 02.04.2021. "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

5-тур. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

Жамоанинг ғалабали сериясига олтинчи турга келиб Суперлига дебютанти "Турон" барҳам берди, 1:1. Сўнгги икки турда "Қўқон-1912" йирик 3:0, сафарда "Қизилқум" 1:0 ҳисобида таслим этилди. Тўққизинчи турдан сўнг "Пахтакор" 7та ғалаба, 1та дуранг, 22 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан танаффусга йўл олди. Шунингдек, жамоанинг захирасида яна бир учрашув борлигини эслатиб ўтиш жоиз. Жамоада энг фаол футболчи Драган Черан бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6та гол ва 1та ассит бор. Пойтахт клубига қолган баҳсларда "Сўғдиёна", "Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор" рақиблик қилади. Демак, биринчи давранинг сўнгги икки турида Тошкент дербисини кўрамиз. 

"Сўғдиёна" - Сўнгги уч мавсумга келиб олдинги йилларда жон сақлаш учун курашган "Сўғдиёна"дан асар ҳам қолмади. Янги даражага чиққан ушбу клубда молиявий ҳолат яхшиланди, таркибга тажрибали футболчилар жалб қилинди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев қўл остида ажойиб жамоа шакллантирди. Дастлабки мавсумида тўртинчи ўрин банд қилинган бўлса, ўтган йили олтинчи ўринни эгаллади. Авваллари "Сўғдиёна"нинг юқори ўринларда юришини кўриш фақат орзу ҳисобланарди, холос. Жамоанинг жорий йил чемпионатдаги иштироки шунчаки зўр. Бақоев шогирдлари ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда, 9та турда 3та дуранг, 6та ғалаба. Дарҳақиқат жамоанинг ўйинида Улуғбек Бақоевнинг имзоси яққол кўриниб турибди. Умуман олганда Миржалол Қосимов сингари Бақоев ҳам натижа келтира оладиган мураббий сифатида шаклланмоқда, десак муболаға бўлмайди. Лекин олдинда жамоани янада кучли рақибларга қарши тўқнашувлар кутмоқда. Қуйида 9-тургача бўлган учрашувлар натижаси  келтирилган. 

1-тур. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна". 0:1

2-тур. "Сўғдиёна" - "Турон" 1:0

3-тур. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1

4-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:1

5-тур. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 2:2

6-тур. "Сўғдиёна" -  "Машъал" 2:2

7-тур. "Металлург" - "Сўғдиёна" 0:2

8-тур. "Сўғдиёна" - "Андижон" 4:1

9-тур. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3

Кейинги тўртта турда Жиззах бош жамоасининг ҳақиқий кучи синовдан ўтказилади. Шундан кейингина бироз тўлиқроқ хулосага келишимиз мумкин. Бақоев шогирдларининг навбатдаги рақиблари АГМК, "Насаф", "Пахтакор" ва "Локомотив". Айни пайтда "Сўғдиёна" турнир жадвалида 21 очко билан иккинчи поғонада кетмоқда. Таркибда Ҳасанов ва Норхонов тандеми муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. Шоҳруз Норхонов 7та гол билан нафақат жамоасининг, балки Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 

АГМК - Бу жамоа ҳақида ортиқча тўхталишнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Миржалол Қосимов қўл остида бу йил маҳоратли ижрочилар жамланди. Чемпионатда ишлари бир текисда кетмоқда. Фақатгина олмалиқликларга мудофаа чизиғидаги ҳусусан марказий ҳимоядаги муаммолар панд бермоқда (8та ўйинда 9та гол ўтказиб юборилган). Мазкур камчилик ОЧЛда ҳам билинди (6та учрашувда 13та тўп ўтказиб юборилган). Қишки трансферлар ойнасида асосан олдинги чизиқни кучайтришга ҳаракат қилгани АГМК марказий ҳимоячи олмади. Одатда Миржалол Қосимов ўзи бошқарган клубларда орқа чизиқда легионер хизматидан фойдаланган .  Агарда жамоа ёзги трансферлар ойнасида ушбу бўшлиқни тўлдирса мақсадга мувофиқ бўларди. "Кончилар"ни олдинда "Металлург", "Андижон", "Қўқон-1912", "Сўғдиёна"га қарши учрашувлар кутиб турибди. Захирада яна битта ўйин борлигини эслатиб ўтамиз. Қолган жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда АГМКда биринчи даврани кучли учликда якунлаш имконияти юқори. Жамоада Санжар Турсунов 3та гол билан тўпурар бўлиб турибди. Суперлигадаги натижаси: 8та ўйин, 5та ғалаба, 1та дуранг ва 2та мағлубият.  16 очко, 3 ўрин.

1-тур. АГМК - "Локомотив" 2:1

2-тур. "Насаф" - АГМК 1:1

3-тур. АГМК - "Пахтакор" 0:3

4-тур. АГМК - "Навбаҳор" 2:1

5-тур. "Турон" - АГМК 0:1

7-тур. "Сурхон" - АГМК 0:1

8-тур. АГМК - "Бунёдкор" 3:1

9-тур. "Машъал" - АГМК 2:1

"Локомотив" - Португалиялик мураббий Микаэль Секейра бошчилигида янги даврни бошлаган "темирйўчилар"нинг мавсум стартидаги натижалари қониқарли кўриниш олмади. 5-турга келибгина жамоа мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Мана шу баҳс "Локомотив" учун бурилиш нуқтаси бўла олди, дея оламиз. Шундан сўнг кубок баҳслари билан ҳисобга олганда 6та баҳсда мағлубиятга учрамади. Ушбу серияга Жасур Абдураимов бошчилигидаги "Металлург" якун ясади. Ҳозирда Суперлигада эгаллаб турган ўрнини қайсидир маънода алдамчи десак ҳам бўлади. Чунки Секейранинг салоҳиятига ҳали баҳо бера олмаймиз. Лекин майдонда футболчиларнинг ҳаракатидан ўз услубини сингдираётганини сезиш қийин эмас. Ҳусусан айрим футболчиларнинг ўйинида ўсиш ҳам кузатилаётганини кўрмоқдамиз. Темурхўжа Абдухолиқов аввалги мавсумларда деярли майдондаги ўрни сезилмаганди. Ҳужумчида бу йил яхши сермаҳсуллик қайд этмоқда (8та ўйин, 5та гол). Диёр Туропов (3та гол, 1та ассист) ва Азиз Амонов, жароҳати боис "Пахтакор"да захирада қолиб кетган Жавоҳир Сидиқов яна ўзининг спорт формасига кириб боряпти (2та гол, 1та ассист). Португалиялик мутахассис қўл остидаги футболчиларнинг кучли томонларидан қандай фойдаланишни билмоқда. 

1-тур. АГМК - "Локомотив" 2:1

2-тур. "Локомотив" - "Навбаҳор" 1:2

3-тур. "Турон" - "Локомотив" 2:2

4-тур. "Локомтив" - "Қизилқум" 1:1

5-тур. "Сурхон" - "Локомотив" 0:1

6-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

7-тур. "Машъал" - "Локомотив" 1:4

8-тур. "Локомотив" - "Металлург" 1:3

9-тур. "Андижон" - "Локомотив" 1:2

"Темирйўлчилар" сўнгги тўртта турда "Қўқон-1912", "Сўғдиёна", "Пахтакор", "Насаф"га қарши майдонга тушади. Принципиал ва рақобатчилар билан кечадиган ўйинлар Секейрани чиғириқдан ўтказади. 

"Бунёдкор" - Ўтган йилнинг иккинчи яримида эътиборсиз ва қаровсиз қолиб кетган "Бунёдкор" яна равон йўлга қайтмоқда. Асосий жамоанинг натижаларини назарда тутаётганимиз йўқ. Бу алоҳида масала. Клубга Улуғбек Мирзаев қайтгач ва Меҳриддин Абдуллаев президент аввало академияга катта эътибор қаратила бошланди. Сир эмаски, "Бунёдкор"нинг асосий устун томони ва ютуғи ўз академиясига эга бўлганлигидадир. Бугунги кунда академия биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда. Бу албатта ўз йўлига. Энди асосий жамоага тўхталсак, тўғри қишда таркибни бир қатор футболчилар тарк этди. Лекин таркиб ўзаги сақланиб қолинди. Асосий йўқотиш  эса ҳимоя чизиғига тўғри келмоқда. Янги келганлар эса ҳали тўлиқ киришиб кета олганича йўқ. Кўп нарса кутилган Иброҳим Томивани Суперлига даражасидаги эмаслиги яққол кўзга ташланди (7та ўйин 1та гол). Қирғизистонлик Одилжон Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари ёмон чиқмаётганди. Бироқ сўнгги ўйинларда захира футболчисига айланди. Жамоани янги мавсумга Марат Мифтахутдинов ва Шуҳрат Мақсудов тайёрлади (агар шундай десак тўғри бўлса). Бош мураббийлик Мақсудовнинг зиммасига юклатилди. Аммо Вадим Абрамовнинг жамоа машғулотларини олиб бораётгани ва ўйин пайти кийиниш хонасига кираётгани ҳақида гаплар қулоғимизга чалинди. Шуҳрат Мақсудов жамоада қўғирчоқ мураббийми? Бу саволга унинг ўзи матбуот анжуманида эл оғзига элак тутиб бўлмаслигини, Абрамовни эса терма жамоа бош мураббийи сифатида барча жамоалардаги футболчиларни назорат қилишга ҳаққи борлигини айтди. Нима бўлганда ҳам бу жамоанинг зарарига ишламаса бўлгани. Охири бахайр бўлсин дейишади-ку. Натижаларга тўхталсак, кўрсаткичлар яхши эмас. Ҳар ҳолда тақвим "Бунёдкор" учун жуда қулай келганди. Лекин иккинчи турдаёқ Бекободда "Металлург"дан мағлубият қабул қилиб олинди. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" билан муроса кўчаси танланди. Дербида "Локомотив"га уч очко совға қилинди. "Насаф" мағлубиятга учратилган ўйинга ортиқча эътирозимиз йўқ. Кубокда Қаршида дуранг ўйнаб келган жамоа, Суперлигада ғалаба қозонди. Бироқ АГМК билан баҳс кўпчиликда турли шубҳалар уйғотди, дея оламиз. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинда бораётган "қалдирғочлар" иккинчи бўлимда ўйини тўлиқ рақибга топширди. Балки давралар оралиғида таркиб кучайтирилса ҳаммаси изига тушиб кетар. Жамоада молияивий томондан қарздорлик йўқ, ҳаттоки клуб президентининг ўзи ҳар уй учрашувини бевосита стадиондан кузатмоқда. Бундан бошқа яна қандай эътибор керак? Менимча майдонга тушиб фақат натижа кўрсатиш керак, холос. 

Суперлига турнир жадвалида 3та ғалаба, 3та дуранг, 3та мағлубият билан 12 очко тўплаган, 6 ўринда кетмоқда. Хуршид Ғиёсов 3та гол билан тўпурар бўлиб турибди. Навбатдаги турдаги учрашувлари: "Турон", "Қизилқум", "Сурхон", "Пахтакор". 

1-тур. "Бунёдкор" - "Машъал" 1:0

2-тур. "Металлург" - "Бунёдкор" 1:0

3-тур. "Бунёдкор" - "Андижон" 3:1

4-тур. "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 0:0

5-тур. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 2:2

6-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

7-тур. "Бунёдкор" - "Насаф" 2:0

8-тур. АГМК - "Бунёдкор" 3:1

9-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 0:0

"Металлург" - Уч мавсумдан бери Суперлигада ўрта ўринларни эгаллаб келаётган "Металлург" ҳам тўғри йўлдан кетмоқда. Клуб молиявий ҳолат яхши пайтида ўз мактабига эътибор беряпти. Бунинг натижасида сўнгги уч йилда асосий таркибда 10га яқин ёш иқтидорли футболчилар дебют қилганини сўзимизга исбот бўла олади. Бу мавсумга жамоани Андрей Шипилов тайёрлаганига қарамасдан илк турда "Сурхон"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Янги тайинланган Жасур Абдураимов эса тез фурсатда ўз услубини ва фалсафасини жамоага сингдира олди. Жамоа аввалгига қараганда кўпроқ тактик ва ҳужумкор футбол кўрсатмоқда. Статистика: 6та ўйинда 3та ғалаба, 3та мағлубият. Суперлигада 5 ўринни ўзиники қилиб турибди. 9-турдан ўрин олган "Насаф" билан баҳсдан ташқари навбатдаги турларда АГМК, "Навбаҳор", "Турон", "Қизилқум" билан тўқнаш келади. Факт: "Металлург" Суперлигада дуранг қайд этмаган ягона жамоа бўлиб турибди. 

1-тур. "Сурхон" - "Металлург" 1:0

2-тур. "Металлург" - "Бунёдкор" 1:0

3-тур. "Машъал" - "Металлург" 2:1

4-тур. "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

5-тур. "Металлург" - "Андижон" 2:0

6-тур. "Қўқон-1912" - "Металлург" 0:1

7-тур. "Металлург" - "Сўғдиёна" 0:2

8-тур. "Локомотив" - "Металлург" 1:3

Мақоланинг иккинчи қисмини тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика