Кейн учун мавсум якунланди

Aslanov Jasurbek
12 апр 2019, 11:26
"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат олган "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумотларга кўра, Кейн 3 ой майдонга туша олмайди ва Миллатлар лигаси финналини ўтказиб юборади.

25 ёшли Кейн "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум у АПЛнинг 28та ўйинида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4та голли пас берди.

"Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›