

“Индивидуаль совринлар – бу жуда яхши. Фаолиятим якунида жоним билан улардан завқ оларман, аммо ҳозирги мақсадим жамовий титулларни ютишдир.
Шахсий ютуқлар қанчалик яхши бўлмасин, мен жамоа билан йирикроқ совринларни қўлга киритишни истайман. Бунга ҳали эришолмадик. Афсус, аммо бу шундай”, дейди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” 2008 йилдан бери титулни қўлга киритолмайди. Жамоанинг сўнгги соврини Англия Лига Кубоги бўлган.



