Кейн қанча муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкинлиги айтилди
30 янв 2021 08:38
Янгиликлар
Кейн қанча муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкинлиги айтилди
"Тоттенхэм" футболчиси Гарри Кейннинг жароҳати у қадар жиддий бўлмаслиги ҳам мумкин.
27 ёшли ҳужумчи "Ливерпул"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Ўйиндан кейин лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчининг жароҳати жиддий бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, жароҳат кутилганидек жиддий бўлмаслиги мумкин. Энг яхши ҳолатда у фақатгина икки ҳафта ўйнай олмайди.
Фикрлар