Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор
04 мар 2021 17:16
Янгиликлар
Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор
“Парижда барчанинг муҳаббатини ҳис қиляпман. “Реал Мадрид”даги фаолиятим давомида баъзи кишилар менга тўлиқ ишонмаслигини сезардим. Аммо жамоа тарафдорларидан менга кўрсатган ҳурматлари, муносабатлари учун абадий миннатдорлигимни билдираман. Мадриддаги жамоадошларим ҳам менга ҳар дақиқа ишонишган.

“Реал”га келганимда Икердан яхшироқлигим, фаолиятим ундан муваффақиятлироқ бўлиши учун ҳаракат қилмадим. Мен шунчаки астойдил машқ қилдим ва тақдим қилинган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдим”, деди коста-рикалик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Кейлор 2014-2019 йилларда “қаймоқранглилар” шарфини ҳимоя қилган эди. Мадриддаги сўнгги мавсумида “Челси”дан кўчиб ўтган Тибо Куртуа билан рақобат қилган Навас 2019 йилда француз грандига ўтиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар