Кевин-Принс Боатенг “Герта” мухлисларини 2023 та шаурма билан меҳмон қилади
25 июн 2022 09:15
Янгиликлар
Кевин-Принс Боатенг “Герта” мухлисларини 2023 та шаурма билан меҳмон қилади
“Герта” футболчиси Кевин-Принс Боатенг клуб билан келишувини кейинги йил ёзига қадар узайтирди.
Шу муносабат билан ганалик ўйинчи жамоа мухлисларини 2023 та шаурма билан тўйдиришни ваъда қилди. Текин овқат Бундеслиганинг илк тур учрашувидан олдин тарқатилади.
“Герта” – менинг оилам. Ҳали ҳам ғалабаларга чанқоқман, шу муносабат билан мухлисларга 2023 та шаурма сотиб оламан.
Доимо бу клуб мен учун қанчалик муҳимлигини майдонда ҳамда унинг ташқарасида айтганман ва кўрсатганман.
Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, “Герта”даги фаолиятимни давом эттираман”, дейди 35 ёшли Боатенг.
Фикрлар