Кессье мавсум охиригача "Челси"га ижарага бериладими?
20 янв 2023 18:22
Янгиликлар
Кессье мавсум охиригача "Челси"га ижарага бериладими?
"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье АПЛ клубига ўтиши мумкин.
"The Telegraph" хабарига кўра, африкалик футболчи "Челси"га ўтиш учун номзодлардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бу трансфер қисқа муддатли ижара сифатида амалга ошади.
Айтишларича, "кўклар" Туриннинг "Ювентус" клубини январда тарк этиши кутилаётган хавбек Уэстон Маккеннига қизиқаётгани йўқ.
Ивуарлик ярим ҳимоячи Кессье ушбу мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда қатнашиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
"Челси" Англия Премьер-лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида 10-ўринни эгаллаб турибди. Грэм Поттер жамоаси 19 учрашувда 28 очко тўплади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар