Керрик “МЮ”га сардорлик қилади

Aslanov Jasurbek
12 июл 2017, 00:42
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик расман жамоа сардорига айланди.

Уэйн Руни “Эвертон”га ўтиб кетгач, энди Кэррик жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушади. У 2006 йилдан буён “қизил иблислар” сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида жамоа сафида 314 та ўйин ва 17 та гол мавжуд.

Илгарироқ Андре Эррера жамоа вице-сардори сифатида тўп тепиши ҳақида маълум қилинганди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "МЮ" твиттердаги саҳифаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›