UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

Кэррик ғалабадан сўнг МЮдан кетди. У 15 йилдан буён клубда эди Янгиликлар

Кэррик ғалабадан сўнг МЮдан кетди. У 15 йилдан буён клубда эди

Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"дан кетишга қарор қилди.

Бу ҳақида у "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг маълум қилди. У Сульшернинг истеъфосидан сўнг жамоада вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб келаётганди. 

Энди Кэррик Ральф Рангникнинг мураббийлар штабида ишламаслиги маълум бўлди. 

Кэррик 2006-2018 йиллар ичида манчестерликлар учун 464 та ўйин ўтказган. Беш маротаба Англия чемпиони бўлган, 2008 йилда эса ЕЧЛда ғолиб чиққан. 2018 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Шундан сўнг у аввалига Моуриньо, кейин эса Сульшернинг ёрдамчиси сифатида мураббий бўлиб ишлаган. 

"Бундай ажойиб клубда ўтказилган давр мен учун доимо энг зўри бўлиб қолади. 15 йил олдин шартнома имзолаганимда, бунчалик кўп соврин ютаман деб умуман ўйламагандим. 

Албатта футболчи ёки мураббийлар штаби аъзоси сифатида бундай фантастик хотираларни унутмайман. 

Узоқ ўйлаганимдан сўнг, клубни тарк этиш вақти айнан ҳозир эканлигини тушундим. Бу 100 фоиз ўзимнинг қарорим", - деди Кэррик. 

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика