

"Аристократлар" сўнгги 10 баҳснинг фақатгина биттасида ғалабага эришишди.
"Барчаси бизга қарши ишламоқда. Қийин даврни бошдан ўтказяпмиз ва шу сабабли барчамиз ҳамжиҳат бўлишимиз керак. Биз катта жамоамиз, кўплаб юқори даражадаги футболчилар бор, бироқ ишлар яхши эмас. Бу 5-6 футболчининг янги эканлигида эмас. Барчамиз учун муаммо умумий.
Ишлар яхши эмаслиги очиқ кўриниб турибди, бироқ ишлашда, ривожланишда давом этишимиз керак. Бирлашиб, меҳнат қилишнинг, бир ёқадан бош чиқаришнинг даври келди деб ўйлайман", - деди Кепа.



