UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  5 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  8 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  12 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

“Келишилган ўйинлар қироли”. ХIII боб Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. ХIII боб

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг ўн учинчи бобини тақдим этамиз.
Давоми. Боши қуйидаги ҳаволаларда:


“Келишилган ўйинлар қироли”. ХII боб
“Келишилган ўйинлар қироли”. ХI боб
«АДВОКАТНИНГ АҲМОҒИГА УЧРАБМАН»

2010 йил январь ойининг ўрталарида, ишим судда кўриб чиқилишидан бир ҳафта олдин Муруган билан Анголага учдик. У ерда Африка Миллатлар Кубоги ўтарди. Луандадаги ишқибозлар сал бўлмаса ақлдан озиб қолай дердилар. Айтишим керакки, бу ўзим бўлган шаҳарлар орасида энг қиммати. Меҳмонхонада бир кун тунаш  - 600 доллар! Ангола Африкада мен спорткараларини кўрган биринчи мамлакатдир. Агар Африкада ресторан очишни истасангиз, Анголани танлашни маслаҳат бераман. Мабодо таътилда мириқиб дам олмоқчи бўлсангиз, бошқа жойни қидирганингиз маъқул. Доимгидек усулда ишлашни режалаштирдим. Яъни, гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятини йўқотган жамоалар билан алоқани йўлга қўйишга ҳаракат қилдим. Малавини «нишон»га олдим. ЖЧ-2010 саралаш баҳслари доирасида уларнинг пойтахти ҳисобланадиган Лилонгведа бўлганман ва айрим футболчилар билан танишгандим. Малави Жазоир билан Анголага ютқазиб бўлганди. Малига қарши учрашув олдидан уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаганди. Малавилик футболчилар 1:3 ҳисобидаги мағлубиятни таъминладилар.

Ушбу турнир билан параллел равишда Таиландда Қирол Кубоги ўтказиларди. Дэнни ўша ўйинларни кузатарди. У ерга ўзимизга қарашли бўлган африкалик бир қанча ҳакамларни юборишга муваффақ бўлдик. Эътиборимни Бенин ва Мозамбик ўртасидаги учрашувга қаратдим. Гуруҳ босқичидаги якуний тур олдидан бу икки терма жамоа ҳисобида биттадан очко бор эди холос. Охирги турда Бенин Миср билан, Мозамбик эса Нигерия билан ўйнаши керак эди. Мен учун пулларни Гарри тикарди. Шунда мен у мени алдамаяптимикин, деган шубҳага бордим. Уни яна Дан билан рўпара қилиш мақсадида унга қўнғироқ қилдим:
- Дан, бенинликларга тўлашим учун менга пул етишмаяпти. Курьерингни Анголага юбора оласанми?
Бизнинг бизнес шунақа. Дан ҳам келишилган ўйинларни ташкил этишга ҳаракат қилиб ўз одамини юборганди. Бироқ унинг иши бароридан келмади.
- Қайғурма, ҳаммаси жойида бўлади. Ўша одамга мен билан учрашиши кераклигини етказ, - дедим Данга.
Даннинг одамини бенинликлар билан юзлаштириб қўйганимдан кейин Анголанинг жануби-шарқида жойлашган Лубанго шаҳрига йўл олдим. У ерда Мозамбик ва Нигерия терма  жамоалари кураш олиб борардилар. Мердека Кубоги орқали Мозамбик терма жамоасидаги бир қанча ўйинчиларни танирдим. Вақтнинг тиғизлиги келишиб олишимизга имкон бермади. Ўйинни оддий ишқибоз сифатида кузатдим. Бенин талаб қилинганидек Мисрга 0:2 ҳисобида ютқазди. Гуруҳ босқичи баҳсларидан кейин Сингапурга қайтдим. Суд яқинлашиб қолганди. Унга кеч қолдим. Ҳакам билан прокурор 15 дақиқа мени кутганларидан кейин устимдан  ашаддий жиноятчи деган тўхтамга келгандилар. Бу аҳлоқни тузатиш муассасида беш йил ўтиришим кераклигини англатарди. Сингапурда бу беш йил ҳеч қандай аминистия ва раддияларсиз жазони ўташ билан баробар. Бундай жазога жамият учун мутлақо фойдасиз бўлган фуқаролар: зўравонлар, гиёҳванд моддаларни тарқатувчилар ва ҳоказолар лойиқ топиладилар. Мен бўлсам давлат ғазнасига катта миқдорда пул тушурардим. Бундан карахт бўлиб қолдим. Буларнинг ҳаммасини менга ўзимни коридорда кутиб турган адвокат етказди.

- Шундай арзимас майда-чуйда иш учун менга беш йил беришмоқчими? -  дея сўрадим адвокатдан.
Бўлиб ўтган воқеага етарлича баҳо бермаганимни тушуниб етдим. Ҳакам билан прокурорнинг фикри бир жойдан чиқмаслигидан умид қила бошладим. Вақтдан қандай ютиш кераклигини ўйлардим. Балки яна тутқаноққа тушишни ўхшатсаммикин? Кейинги қадамни ўйлаб босишим керак. Чунки беш йилни бекор ўтказишни истамасдим.
- Чиқинг, чиқинг, - деди ҳакам худди мени майна қилгандек.
Атрофимдаги одамларнинг нималар деяётгани қулоғимга кирмасди. Ўзимдан нимани исташаётганини ҳам тушунмасдим. Воқеалар ривожи борасидаги ҳикоям прокурорнинг талқинига мос тушмасди. У қўриқчининг ўнг тиззасига машинам билан икки бор урилганимни таъкидлаб туриб олди. Ҳолбуки, машинани жуда секин ҳайдаганим боис қўриқчига деярли тегмагандим. Буларнинг ҳаммаси видеоёзувда ҳам яққол кўриниб турарди. Аммо иш бошланишидан олдин айбимни тан олиб бўлгандим. Шу сабаб ҳакам ўша видеоёзувга қиё ҳам боқмади. Кўрсатмалар бир-бирига мос келмаётгани учун улар бироз иккиланиб қолдилар. Шунда ҳакам адвокатимдан берган кўрсатмаларимдан воз кечишни исташим борасида сўради. У шундай қилиш орқали менга имкон берганди. Лекин бу телба мен билан ҳатто маслаҳатлашиб ўтирмади ва ҳакамга ҳаммаси қандай бўлса, ўшандайлигича қолиши кераклигини айтди. Адвокатнинг аҳмоғига учрабман. Менга беш йил бердилар ва руҳан соғлом эканлигимга ишонч ҳосил қилиш учун уч ҳафтага қамаб қўйдилар.
У ерда ҳакам ҳали ҳам берган кўрсатмаларимдан воз кечиш имконияти борлигини адвокатга етказганидан хабар топдим. Аммо адвокат бу хусусда менга чурқ этмади. Олдимга келган маҳалда унга ташландим ва оғзимга келган ҳақоратлар билан сўкишга тушдим. Сўнгра бошқа адвокатни ёлладим. Янги адвокат фаол ишлаб, апелляция кетидан апелляция беришга тушди. Охир-оқибат беш йиллик қамоқ жазосини кучида қолиш шарти билан ишни июль ойида қайтадан кўриб чиқишларини айтиб, гаров пули эвазига мени озодликка чиқариб юбордилар.

ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРНИНГ «БИЗНЕС»ГА ТАЪСИРИ

Озодликка чиққанимдан кейин янги паспорт олиш ишлари билан шуғулланишга тушдим. Иш юзасидан мамлакатни маълум вақтга тарк этишимга рухсат беришини сўраб ҳакамга мурожаат қилдим. Лекин у ортга қайтиб келмаслигимдан қўрқиб бунга ижозат бермади. Ҳуқуқий муаммолар бизнесимга салбий таъсир кўрсата бошлади. Кўпчилик билан алоқаларни йўқотдим. Ниҳоят нигерияликларни «нишон»га олдим. ЖЧга чиққанлари учун улар машғулот лагерини тиклашим ва учта ўртоқлик ўйинида иштирок этиш борасида мендан қарздор бўлиб қолгандилар. Нигерияга қўнғироқ қилдим. У ердагилар бир неча ҳафта давомида мени қидирганларини, топа олмаганларидан сўнг бошқа одам билан машғулот лагерини тиклаш масаласида келишиб бўлганларини айтдилар. Ҳаммаси тушунарли: мени яна чув тушириб кетдилар. Ким нима деса десин-у, нигерияликларга асло ишонмаслик керак.
Бу билан кўнгилсизликлар ниҳоясига етмади. Электрон почтамни очганимдан кейин ўзим тузган «Football 4U» компаниясини бошқа ташкилот бошқараётганидан хабар топдим. Демак, Дэнни менга хиёнат қилган. Унинг ўзи бизнесимга ялиниб кирганди. Келишилган ўйинларни ташкил этишга дўстларимни жалб этишни ёқтирмайман. Чунки бирортаси қамоққа тушиб қоладиган бўлса, ота-онаси фақат мени айблашга тушадилар. Дэнни бу билан мени пичоқсиз сўйганди.
- Қамоқдан умуман чиқмасанг керак, деб ўйлагандим. Шу боис бизнесингни назорат қила бошладим, - дея ўзини оқлашга тушди Дэнни.
Унинг гапларига ишондим. Агар Дэннининг ўрнида бошқаси бўлганида ҳам шундай йўл тутарди. Қолаверса, уни футболчиларимга 200 минг долларни етказиши учун АҚШга ўзим жўнатгандим ва Дэнни ўзига ҳеч нарса олмаганди. 2010 йилнинг февралида АҚШ терма жамоаси Флорида шаҳрида Сальвадорни қабул қилди. Келишилган ўйинни ташкил этиш учун пулларга муҳтожлик сезардим. Гарри мен учун инвестор топди. Гарри билан Дэнни Флоридага қараб учдилар. АҚШда уларга Армандо дўсти билан келиб қўшилди. Мен Дэннига футболчилар билан Гарридан олдинроқ учрашиши кераклигини тушунтирдим. Шундай қилсак инвестордан кўпроқ пул олардик. Дэнни эса ҳаммасини барбод қилди. Унга шундай ўшқирдимки, умримда бошқа бировга бундай баланд овозда сира ўшқирмагандим. Дэнни - ҳақиқий аҳмоқ. Тентаклигига қарамасдан у билан келишилган ўйинни ташкил этдик. Лекин старт ҳуштаги чалиниши олдидан Гарри қўнғироқ қилиб қолди:
- Уилсон, лимитлар жуда оз. Бор-йўғи 400 доллар. Бу ўйин учун овора бўлишнинг ҳожати йўқ.
Унинг гапига қўшилдим ва ноутбукимни ёпдим. Аммо орадан бир неча дақиқалар ўтгач ставкаларнинг 12 минг долларгача кўтарилганидан воқиф бўлдим. Табиийки, Гарри ёлғиз ўйнашга қарор қилиб, бундан мени хабардор этмади. Улар Дэнни билан менга қарши тил бириктиргандилар. Танаффус чоғида Гарри сальвадорликларга иккинчи бўлимда иккита гол ўтказиб юборишлари кераклигини айтди. Учрашувнинг иккинчи ярми бошланган заҳоти улар ҳисобни очдилар. 75-дақиқага келиб бизнинг йигитлар ишга киришдилар. АҚШ вазиятни ўнглади. Қўшиб берилган вақтда эса дарвозабон таваккал қилиб тўпни ўз ҳимоячисига оширди ва америкаликлар ғалабани илиб кетдилар. Гарри билан Дэннининг ставкаси иш берди.
Уларнинг менга хиёнат қилганларидан сайёҳлик агентлигим орқали хабар топдим. Ахир мен энг яхши агент бўлиб, терма жамоалар учун 30тадан авиачиптага буюртмалар берардим.  Агентликдаги ходималаримдан бири менга Дэннини Лос-Анжелесга учиб кетганлигини гапириб берди. У футболчилар учун пулларни элитарди. Калифорнияда Сальвадор терма жамоаси Гватемалага қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида қатнашиши керак эди. Гарридан ўша учрашувда ишлайсанми, деб сўрадим. У менга ишламаслигини айтиб, ишонтиришга ҳаракат қилди. Сингапурга қайтган Гарри иккала ўйинни ташкил этганлигини тан олди. Лекин у менга «Хитойлик воситачига ўйинни сотиб биринчи бўлиб хиёнат қилгандинг, шунинг учун сенга жавоб қайтардим», - дея эътироз билдирди. Ваҳоланки, бу ишни мен амалга оширмаганман. Гарри менга хитойлик воситачининг телефон рақамини берганди. Унга қўнғироқ қилганимда хитойлик телефонни кўтармади. Бироқ орадан беш дақиқа ўтгач, Мега менга қўнғироқ қилди:
- Нега менинг одамимга қўнғироқ қиляпсан?
Маълум бўлишича, айнан Мега натижани Кангга сотиб, менга панд берган экан. Бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун тишни-тишга қўйиш керак. Келишилган ўйинларни ташкил этувчилар бир-бирларини диққат билан кузатадилар. Мега режаларимдан, жумладан инвестор қидираётганимдан хабардор эди. Кўп ўтмай Дэнни билан  учрашдим.
- Менга сездирмасдан Сальвадорнинг ўйинини сотиб олганмидинг? - дея сўрадим ундан.
- Йўқ.
- Дэнни, сен ҳам эркаксан, мен ҳам эркакман. Фақат ростини айт. Уларни сотиб олмаганман, ўғлимни ўртага қўйиб қасам ичаман дея оласанми?
- Йўқ. Ўғлимни ўртамиздаги ишга аралаштирма.
- Яхши, - дедим мен. Лекин сабримни йўқота бошлагандим. - Сендан яна бир бор сўрайман: ўша ўйинларни сотиб олдингми?
- Агар ўша ўйинларни бошқа босс учун сотиб олганман, десам нима бўлади?
- Ярамас, - деганча ўтирган стулимдан ирғиб турдим. - Яна бир қайтар-чи!
Ўша стулни унинг бошида уриб синдирмоқчи бўлдим.
- Менинг ҳисобимдан истаган жойига учиб боряпсан, пулларимни сарфлаяпсан, энди эса бамайлихотир бошқа босс учун ишлаяпман, деяпсанми?
Шундай дедим-у бошимни чангаллаб қолдим. Ахир 16 ёшимиздан бери дўстлашиб юрардик. Ғазабдан қутириб кетдим.
- Дэнни, юр, бирга-бир чиқамиз.
Лекин у қўрқиб кетди ва қочиб қолди.

(Давоми бор...)

Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика