UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  3 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1

КЕЛАЖАККА ҚАЙТИБ. 10 йилдан сўнг "Олтин тўп" учун курашадиган 10 нафар ўсмир Янгиликлар

КЕЛАЖАККА ҚАЙТИБ. 10 йилдан сўнг "Олтин тўп" учун курашадиган 10 нафар ўсмир

Неймар ва Азар Месси ва Роналду даври тугашини кутаётган бир пайтда, биз кейинги 10 йилликда уларнинг ўйинидан роҳат олишингиз мумкин бўлган 18 ёшдан ошмаган 10 нафар ўсмир ҳақида сўзлаб берамиз.
10. Анте Чорич (Загреб "Динамо")
Ёш: 17
Ампула: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Бўйи узун бўлмаган ярим ҳимоячи Загребнинг "Динамо" клуби асосий таркибидан ўрин олишга ва Европа лигаси учрашувида гол уришга улгурди. Хорват матбуоти янги иқтидордан ҳайратда, мамлакат чемпиони бош мураббийи Зоран Мамичнинг сўзларига кўра, бу йигит Модрич ва Ковачичдан иқтидорлироқ. Ёш хавбекнинг техникаси кучли ва ўзининг ўткир оширмалари билан, учрашувни янада қизита олади.

9. Юри Тилеманс ("Андерлехт")
Ёш: 17
Ампула: марказий ярим ҳимоячи

Асли келиб чиқиши африкалик бўлган, Белгиянинг навбатдаги иқтидори. У ҳам бўйи паст бўлишига қарамай, майдон марказида ишончли ҳаракат қилади. У тўпни олиб қўйишда ва ҳужумда фаол ҳаракат қилади, майдонни яхши кўриб, бирга-бир вазиятларда рақибни бемалол алдаб ўта олади. Белгиялик ёш футболчилар орасида жуда кам учрайдиган иқтидорга эга. У тезкор ва аниқ тўп оширмаларни амалга ошира олади.

8. Рубен Невеш ("Порту")
Ёш: 18
Ампула: таянч ярим ҳимоячи

Невеш - Португалиянинг янги умиди. Ёш ярим ҳимоячи Кинтеро ва Оливер Торрес каби футболчиларни "Порту" асосий таркибидан чиқариб ташлади. Европа ёшлар чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этди ва уни Бускетсга таққослашди. Невеш тўпни олиб қўйишда жуда яхши ҳаракат қилади ва узоқ масофадан кучли зарбаси дарвозани тўғни нишонга ола билади. Футболчига "Ливерпуль" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда, аммо Рубен учун катта маблағ тўланса керак.

7. Эсекиэль Понсе ("Ньюэллс Олд Бойз") 

Ёш: 18

Амплуа: ҳужумчи


Понсе 17 ёшлигида катталар жамоасида дебют қилиб, 4та гол урди ва уни Аргентинада янги Тевес деб атай бошлашди. Эсекиэль иккала оёқда ҳам кучли зарба бера олади, голни ҳис қилиш қобилиятига эга ва бўйи узун бўлмасада, иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Универсал, ҳужум чизиғида жуда фойдали ва ҳужумчи ортида ҳам ҳаракат қила олади. Унинг транфсер ҳуқуқини "Рома" сотиб олган.


6. Юлиан Брандт ("Байер") 

Ёш: 18

Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси


Вундеркинд "Байер" асосий таркибидан жой олишга улгурди ва Бундеслигада 3та гол уриб, Леверкузен аҳлининг севимли футболчиларидан бирига айланди. Брандт ҳақиқий немис, у жамоавий ўйинда жуда яхши ҳаракат қилади. Бўйи узун бўлишига қарамай, Юлиан чаққон ва тўп билан ажойиб ҳаракат қилади. У бирга-бир вазиятда рақибни алдаб, ундан қочиб кета олади. Юлианузоқ масафадан аниқ зарба бериши мумкин.


5. Габриэль Барбоса ("Сантос") 

Ёш: 18

Амплуа: ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган футболчи


Неймар Европада ўзини кўрсатишга улгурмасидан, "Сантос"да янги юлдуз пайдо бўлди. Габриэль клуб тарихида энг тез гол муаллифига айланди (Неймар рекорди янгиланди). Кубок учрашувида ўз жамоасига ғалаба олиб келди. Футболчи ўтган мавсумда ноодатий дриблинги билан чемпионатда ярқиради ва "Сантос"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг бадал пули 50 млн евро бўлишига қармасдан, "Габригол"га харидор бор: "Барселона" бу футболчини банд қилиб қўйган.



4. Кингсли Коман ("Ювентус") 

Ёш: 18

Амплуа: вингер


"Ювентус" бир йил олдин ПСЖдан иқтидорли французни олиб қўйди. Коман "Кьево"га қарши дебют учрашувида ажойиб дриблинги, турли хил манёврлари билан ажралиб турди. Ярим ҳимоячи кубок ўйинида гол урди ва А Серияда Моратага голли пас берди. Кингсли юмшоқ техника, тезилик ва ажойиб зарбаси билан Тьерри Анрини эслатиб юборади.


3. Ален Халилович ("Барселона") 

Ёш: 18

Амплуа: ҳужумкор ярим ҳимоячи


Бу иқтидор ҳақидаги гап сўзлар бир неча йил олдин бошланган. Халилович 17 ёшида Загребнинг "Динамо" клубида 50дан ортиқ учрашув ўтказган. У "Барселона"га ўтганидан сўнг, тезда клубнинг иккинчи жамоасига юборилди. Халилович "Ла Масия" битирувчилари орасида йўқолиб қолмади ва 30 рақам остида (Месси ҳам Каталония клубидаги фаолиятини шу рақамда бошлаган) "Барселона" сафида дебют қилишга улгурди. Хорват ажойиб техника, ўзгача дриблинг эгаси ва келаси йил "Барса"нинг асосий таркибидан жой олиши мумкин.


2. Хаким Мастур ("Милан")

Ёш: 16

Ампула: ҳужумкор ярим ҳимоячи


Бу иқтидор эгаси ҳозирча "Милан" сафида дебют қилгани йўқ, аммо "YouTube" юлдузига айланишга улгурди. Йигитча атрофида футболдан кўра, пиар кўпроқ, аммо Мастур катта иқтидорга эгалиги аниқ. "Примавера" тарбияланувчиси фантастик техникага ва жуда катта тезликка эга. У "Реал" ва "Манчестер Сити"га қарши учрашувларнинг охирида майдонга тушиб, ёрқин ўйин кўрсатгани йўқ, аммо баҳсни ҳам бузиб қўйгани йўқ. "Милан" "Барселона" таклифини рад этди: "россонерлар" бу футболчи орқали клубнинг аввалги обрўсини тиклаб олмоқчи.


1. Мартин Эдегор ("Реал")

Ёш: 16

Ампула: ҳужумкор ярим ҳимоячи


Норвегияликлар мамлакат тарихида бундай иқтидорли футболчи бўлмаганини таъкидлашмоқда. Мартин ўтган йили икки ички рекорни янгилаб, "Стремсгодсет"нинг етакчисига айланди ва Мадридга кўчиб ўтди. Эдегор "Реал"нинг иккинчи жамоасида йўқолиб қолгани йўқ, аммо "Қироллик клуби"да ҳам дебют қилмади. Анчелоттининг фикрича, Эдегорнинг Иско ва Хамес билан рақобатлашишига жуда эрта. Аммо Мартин терма жамоага керак, у Хорватияга қарши ўйинда ягона порлаб турган норвегиялик бўлди. Эдегор кўпқиррали ва плеймейкер учун керакли бўлган барча хусусиятларга эга.


footballhd.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика