UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  1 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  45

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали ўз ниҳоясига етди Янгиликлар

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали ўз ниҳоясига етди

9-11 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган футболчилар ўртасида "Келажак юлдузлари" футбол фестивали бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа бу йил учинчи марта ташкил қилинди.

Ушбу мусобақада жами 20та жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида ўтказилган барча ўйинлар ёш футболчиларга манзур келди. Мусобақа фестивал тартибида ўтказилгани боис якунда барча жамоаларга бир хил кубок, диплом ва олтин медаллар топширилди. 

Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу фестивалда кеча учинчи кун учрашувлари ўтказилди ва шу билан навбатдаги турнирга якун ясалди. Жамоаларни тақдирлаш маросимида Маъмур Саидқосимов, Рауф Инилеев, Дилшод Нуралиев, Нодирхўжа Юлдашев каби футбол кишилари иштирок этишди. 

Қуйида учинчи кун натижаларини келтириб ўтамиз: 

2007 йилда туғилганлар
"Odil Junior" (Наманган) - "Металлург" 1:1 
"НефтГазМонтаж" - БЎСМ (Учкўприк) 4:2
"Мега Спорт" - "Локомотив-Бойсун" 1:4 
"Косонсой" - Бекобод 4:1
"Насаф" - "Junior Football" 3:2
"Odil Junior" (Тошкент) - "Насаф-2" 3:4

2008 йилда туғилганлар
"Odil Junior" - БЎСМ (Учкўприк) 6:1
“Насаф-2” - "Junior Football" 4:3
“Насаф” – Бекобод 2:1
"Мега Спорт" - ИБЎСМ (Тошкент) 2:4


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика