Кейлор Навас тўп қайтариш бўйича жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабонига айланди

Tolibjon Qosimov
30 июн 2014, 16:17
Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони қайтарилган зарбалар фоизи бўйича жаҳон чемпионатининг етакчисига айланди.
У камида иккита ўйин ўтказган дарвозабонлар ичида 87,5 фоиз кўрсаткич билан энг яхши натижага эришиб турибди.

Дарвозабон икки маротаба ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди, у Теофанис Гекаснинг пенальтилар сериясида берган зарбасини қайтариб, ўз жамоасини мундиалнинг чорак финал босқичига олиб чиқди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›