Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Narzulla Saydullayev
6 дек 2015, 13:30
Кеча Европа миллий чемпионатларида ўзини кўрсатган футболчиларни тақдим этамиз.


"Сток Сити" - "Манчестер Сити" 2:0
Қаҳрамонлар: Жердан Шакирининг иккита пасидан сўнг Марко Арнаутович "Манчестер Сити" дарвозасига иккита гол уришга эришди. 


"Арсенал" - "Сандерленд" 3:1
Қаҳрамон: Аарон Рэмзи дастлаб Жирунинг гол уришига ёрдам берди, кейин унинг ўзи гол урди.


"Суонси" - "Лестер" 0:3
Қаҳрамон: Барча Жейми Варди ҳақида гапираётганида Рияд Махрез хет-трик қайд этиб ўзини эслатиб қўйди.


"Уотфорд" - "Норвич" 2:0
Қаҳрамон: Трой Дини тўп киритди ва голли пас оширди.


"Челси" - "Борнмут" 0:1
Қаҳрамон: "Челси"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушган Гленн Маррей 1 дақиқа ўтиб гол урди.


"Боруссия М" - "Бавария" 3:1
Қаҳрамон: "Бавария"га ушбу мавсумда Бундеслигадаги илк мағлубиятни "тақдим этган" Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубини қаҳрамон сифатида танладик.


"Вольфсбург" - "Боруссия Д" 1:2
Қаҳрамон: Арманистонлик Генрих Мхитарян иккита голга ҳаммуаллифлик қилди.


"Интер" - "Женоа" 1:0
Қаҳрамон: Адем Ляйичнинг ягона голи "нерадзуррилар"га 3 очко келтирди.


"Реал" - "Хетафе" 4:1
Қаҳрамон: Сўнгги пайтларда турли машмашаларга аралашиб қолган франциялик Карим Бензема дублга эришди.


Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›