UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  1 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  5 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7

Кеча "Манчестер Юнайтед" 1:6, "Ливерпуль" 2:7 ҳисобида ютқазди. Нидерландияда бундан зўр ўйин бўлди Янгиликлар

Кеча "Манчестер Юнайтед" 1:6, "Ливерпуль" 2:7 ҳисобида ютқазди. Нидерландияда бундан зўр ўйин бўлди

Кеча Нидерландия чемпионатида 4-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Роттердамнинг "Спарта" клуби ўз майдонида АЗни қабул қилди. "Спарта" дастлабки 3та турда 3 марта мағлуб бўлган ва умуман тўп кирита олмаганди. АЗ эса 2та ўйин ўтказган ва икки бор дуранг ўйнаганди.

Баҳс меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди. 9-дақиқада Закария Абухлал ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтгач Дани де Вит иккинчи бор мезбонлар дарвозасига гол урди. Орадан яна беш дақиқа ўтгач Закариа дублга эришди. 33-дақиқага келиб таблода 0:4 ҳисоби порлаб турарди Дани де Вит ҳам дубль расмийлаштирди.

40-дақиқада бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. АЗ сардори Тён Копмейнерснинг 11 метрли жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи таймда АЗ посбони Марко Бизот "катта саҳнага чиқди". Дастлаб дарвозабон тўпни ўйинга киритиб, уни қайта қўлиб олгани учун сариқ карточка билан жазоланди ва жарима майдони ичидан эркин зарба белгиланди. 5 метрдан Абду Харруи гол урди. 64-дақиқада Дирк Абелснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ҳам Бизот қайтара олмади - 2:4.

85-дақиқада Бизот ўз жарима майдони ичида рақибни йиқитгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди, камига ҳакам АЗ дарвозаси томон пенальти белгилади. Яхшики АЗда битта ўзгариш имконияти қолганди. Закария ўрнига захира посбони Хобие Верхулст туширилди. Бироқ 11 метрли жарима тўпидан Леннарт Ти йўллаган зарбани қайтара олмади - 3:4. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Свен Минанс гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 4:4!!!


Спарта

Абду Харруи - 57', Дирк Абельс - 64', Леннарт Ти - 88', Свен Мийнанс - 90'

Высшая лига . 4-тур

04/10/2020, 18:30

4
:
4
Тугади

АЗ Алкмар

Закария Абухлал - 9', Дани де Вит - 14', Закария Абухлал - 19', Дани де Вит - 33'

Стадион: Sparta Stadion, 0 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
46'  Джеффри Фортес (Дирк Абельс)
46'  Брайан Смитс (Свен Мийнанс)
57'  Абду Харруи
57'  Дерой Дуарте
64'  Дирк Абельс
64'  Свен Мийнанс
67'  Эмануэль Эмега (Danzell Gravenberch)
74'  Дерой Дуарте (Аарон Мейерс)
81'  Адиль Аусар (Ларос Дуарте)
88'  Леннарт Ти
90'  Свен Мийнанс
90'  Свен Мийнанс
9'  Закария Абухлал
9'  Йеспер Карлссон
14'  Дани де Вит
14'  Йеспер Карлссон
19'  Закария Абухлал
33'  Дани де Вит
33'  Фредрик Мидтше
40'  Тен Копмейнерс
55'  Марко Бизот
56'  Мирон Боаду
67'  Закария Абухлал
78'  Пантелис Хацидиакос (Рамон Лееувин)
78'  Йеспер Карлссон (Хакон Эвьен)
85'  Мирон Боаду (Ферди Дрейф)
85'  Марко Бизот
87'  Закария Абухлал (Хобие Верхулст)



Ютубда томоша қилиш

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика