UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  1 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  7 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Кахи Махарадзе: "Жамоа билан навбатдаги ғалабалар сари курашишда давом этаман" Янгиликлар

Кахи Махарадзе: "Жамоа билан навбатдаги ғалабалар сари курашишда давом этаман"

"Пахтакор"нинг 10-олтин медалларни қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшганлардан бири, Кахи Махарадзе мавсум ҳақида саволларимизга жавоб қайтарди.
- Мавсум қандай ўтди? Чемпионликка эришиш қанчалик қийин кечди?
- Чемпионат осон кечгани йўқ, албатта. Лекин ғалабани нишонлаган пайтда барча қийинчиликлар унутилиб кетади. Бу жуда ҳам ажойибдир. Жамоамизнинг ажойиб ютуғи билан биринчи навбатда содиқ ишқибозларимизни табриклаган бўлардим. Мавсумга жиддий ҳозирлик кўргандик. Йил давомида озгина хотиржам бўлишга ҳам вақт бўлмади. Бир учрашувдан кейин пухталик билан навбатдаги беллашувга ҳозирлик кўришни бошладик. Ўзимизни бўшаштириб юбормадик. Ҳар куни бутун жамоа билан шуғулландик. Бу эса бизни янада кучли қилди. Жамоадаги муҳит ҳам ажойиб деб айтган бўлардим. Баъзида ушбу жиҳат кучимизга бўлган ишончни кўпайтирди.

- Ўтган йилнинг охирида бош мураббийлик вазифаси бекор қилиниб, унинг ваколати менежерга ўтди. Самвел Бабаян менежерлигига қандай баҳо берасиз? Жамоада нималар ўзгарди?
- Кўп нарсалар ўзгарди. Машғулотлар ўтказиш, жамоанинг ўйинларга тайёрланиши ва жамоада футболчиларнинг ўзини тутишида бу яққол сезилди. Ўзаро муносабат биринчи ўринга чиқди. У бизга нисбатан жуда яхши муомалада бўлди. Биз эса бунга жавобан бутун жамоа билан яхши меҳнат қилдик ва чемпионликка эришдик. “Пахтакор” олтин медалларни қўлга киритишга ҳақли эди, менежер сифатида Самвел Бабаян ҳам. Бу биргаликда амалга оширилган ишларнинг самараси деб айтишим мумкин. Ўтган йилдан бошлаб барчамиз омадсиз мавсумдан кейин муваффақият учун ҳаракат қилдик. Интилишимиз қандай самара берганини жорий чемпионат якунида кўриб олдик.

- Мавсум мобайнида бирорта мағлубиятга учрамасдан чемпион бўлиш мумкинлигини тасаввур қилганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, мавсум бошида бир марта мағлубиятга учрашимиз мумкин деб ўйлагандим. Иккинчи давра бошида эса ютқазмаслигимизни кўнглим сезганди. Биз барчадан кўп очко тўплаб, максимал кўрсаткичга яқин натижа кўрсатганимиз “Пахтакор”нинг бошқалардан кучлироқ эканлигини исботлайди. Биз ғалаба қозонишни энг кўп хоҳлагандик. Ҳар бир фақат ғалаба учун майдонга чиқдик ва жамоа билан буни уддаладик.

- Майдонда ҳақиқий сардор ва етакчига айланиб бораётганингиз кўзга ташланяпти. “Пахтакор”га келгандан буён қанчалик ўзгардингиз?
- Эътироф учун раҳмат. Бу жамоада бутунлай ўзгардим дейишим мумкин. Ёшим улғайиб бормоқда, шунингдек, айнан нимани хоҳлашимни кўпроқ ҳис қилиб боряпман.

- Кейинги йил “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Бу мусобақада ижобий натижа кўрсатиш учун имкониятни қандай баҳолайсиз?
- Мен олдиндан гапириш ва тахминлар қилишни ёқтирмайман. Фақат айтишим мумкинки, “Пахтакор” 100 фоиз кучини ишга солади, ғалаба учун майдонга чиқади. Қолганини эса Худо билади.

- Мухлислар Махарадзенинг “Пахтакор”да қолиши ҳақида қизиқишмоқда.
- Мен учун қайғураётган барчага раҳмат. Ишқибозларга айтишим керакки, 2015 йилги мавсумни “Пахтакор”да бошлайман. Жамоа билан бирга навбатдаги ғалабалар сари курашишда давом этаман.


Кахи МАХАРАДЗЕ

Туғилган санаси: 20.10.1987
Туғилган жойи: Батуми, Грузия
Ўйнаган жамоалари:
“Динамо” Тбилиси 2004-07 (29 ўйин, 1 гол)
“Чихура” 2006-07 (7 ўйин)
“Динамо” Батуми 2007-08 (20 ўйин, 1 гол)
“Локомотив” Тбилиси 2008-09 (27 ўйин, 3 гол)
“Локомотив” Тошкент 2009-10 (19 ўйин)
“Пахтакор”да 2011 йилдан буён (98 ўйин, 21 гол).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика