UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  21 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  3 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Кахи Махарадзе: "Рейнжерс"га қарши қизиқ ўйин бўлади" Янгиликлар

Кахи Махарадзе: "Рейнжерс"га қарши қизиқ ўйин бўлади"

Бир йиллик танаффусдан сўнг яна "Локомотив" сафига қайтган тажрибали футболчи Кахи Махарадзе бугунги ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабарингиз бор, бугун "темирйўлчилар" Дубайдаги "The Sevens" стадионида Шотландия клуби "Глазго Рейнжерс"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Ўйин маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 16:00)да бошланади.

- Кахи, Абу Дабида йиғин ўтказаётган "Локомотив" биринчи ўртоқлик учрашувини "Глазго Рейнжерс"га қарши ўтказади. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғриси, ўзим ҳам мазкур беллашувни интиқлик билан кутяпман. Ҳар ҳолда "Глазго Рейженс" Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири, қолаверса Европада ҳам ўз ўрнига эга. Бу жамоага қарши ўйнаб ўз кучимизни текшириб оламиз, шунингдек уларнинг даражасига баҳо берамиз. Мен анчадан бери "Рейнжерс"ни кузатиб келаман. Жамоа бош мураббийи Стивен Жеррард ҳам барчага яхши маълум.

- Бу ўйинда натижа қанчалик муҳим?

- Натижа барибир керак. Мен хоҳ ўртоқлик, хоҳ расмий баҳс бўлсин доим ғалаба қозонишни хоҳлайман. Лекин бизнинг биринчи мақсадимиз 21 январь куни Тошкентда бўладиган Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўйинга қаратилган. "Глазго Рейнжерс"га қарши баҳс эса расмий ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўртоқлик учрашуви бўлса-да, майдонга ғалаба учун чиқамиз, чунки ютуққа эришадиган бўлсак, барибир одамлар "Локомотив" "Глазго Рейнжерс"ни мағлуб этганди деб эслашади.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика