Кавани қайси клубда фаолиятини якунлашини маълум қилди
31 дек 2024 12:47
Янгиликлар
Кавани қайси клубда фаолиятини якунлашини маълум қилди
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси унинг профессионал фаолиятидаги охирги клуб бўлишини эълон қилди.
"Мен аввалроқ фаолиятимни "Бока"да якунламоқчилигим ҳақида гапиргандим ва менимча, ҳеч нима ўзгармаган ҳамда қароримни ҳурмат қиламан".
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон "Бока"га 2023 йил ёзида кўчиб ўтган. Буэнос‑Айрес шаҳри жамоаси сафида 55 та ўйинда майдонга тушган "Эл Матадор" 23 та гол уришга муваффақ бўлди.
Кавани 37 ёшда ва у Уругвай тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар саналади. Эдинсон мамлакат миллий термаси сафида 136 учрашувда 58 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар