Касильяс терма жамоадан кетиш ҳақида баёнот бермаган

Aslanov Jasurbek
25 окт 2016, 21:50
"Порту" дарвозабони Икер Касильяс Испания терма жамоасидан кетиш ҳақида гапирмаганини ва зарур пайтда ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.


"Мен Испания терма жамоасидан кетиш ҳақида гапирмаганман. Шунчаки, мураббий Де Хеани танлади ва мен ушбу қарорни ҳурмат қиламан.

Агар ёрдамим керак бўлса доимо терма жамоада ўйнашга тайёрман. Терма жамоадан чақирув олишинг учун клуб сафида мунтазам юқори савияда ўйин кўрсатишинг лозим. Мен доимо бу ҳақида айтиб келганман", - дейди Касильяс.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›