Касильяс “Реал Мадрид”ни 2015 йилда эркин агент сифатида тарк этади
21 июн 2014 16:26
Янгиликлар
Касильяс “Реал Мадрид”ни 2015 йилда эркин агент сифатида тарк этади
“Реал Мадрид” ва Испания терма жамоаси дарвозабони пойтахт клубини кейинги мавсум охирида тарк этади.
“AS” нинг хабар беришича, 33 ёшли дарвозабон “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес билан Чемпионлар лигаси финалидан сўнг суҳбатлашган. Перес Касильясни жамоада яна бир мавсум қолишга ва кейинги йил клубни эркин агент сифатида тарк этишга кўндирган. Касильяснинг шартномаси 2017 йил ўз ниҳоясига етиши керак эди.
Фикрлар