Касильяс “қуруқ серия” бўйича ЕЧЛ рекордини янгилади
Narzulla Saydullayev
23 апр 2015, 09:12
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Икер Касильяс кеча оқшом “Атлетико”га қарши ўтказилган Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Бу билан Касильяс Чемпионлар лигасининг 52-ўйинида “қуруқ серия” қайд этиб, бу борадаги рекордни янгилади. Бундан аввалги рекорд голландиялик собиқ машҳур дарвозабон Эдвин ван дер Сарга тегишли эди. Эдвиннинг ҳисобида 51та голсиз ўйин бўлганди.