

"Биз ўйинни ишончли тарзда назорат қилдик. Хавфли қарши ҳужумлар ташкил этдик. Яхши оқшом, аммо биз ҳали йўлнинг ўртасидамиз.
Ўйинни қандай ташкил қилиш кераклигини намойиш қилдик, Бензема эса ажойиб ўйнади. Чизиқлар орасида бўш зоналар топа олдик.
Бизда устунлик бор, аммо сешанбада бошқача ўйин бўлади. Улар барибир ЕЧЛнинг амалдаги ғолибларидир", - деди Анчелотти.

