Карло Анчелотти: “Рюдигер Холандга ўйин бермади, бизда жавоб учрашувидан аввал яхши имконият бор”
10 май 2023 08:59
Янгиликлар
Карло Анчелотти: “Рюдигер Холандга ўйин бермади, бизда жавоб учрашувидан аввал яхши имконият бор”
“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “Ман Сити”га қарши учрашувдан сўнг фикр билдирди.
“Ҳимояда яхши ўйин кўрсатдик. Рюдигер Холандга умуман ўйин бермади ва ярим ҳимоямиз тўп билан яхши ҳаракат қилди. Ўйин яхши бўлди ва биз бундан хурсандмиз. Бизда жавоб учрашувидан аввал яхши имконият бор. Қизиқ ўйин бўлди.
Биз биринчи бўлимда бироз қийналдик, иккинчи бўлимда эса яхшироқ ўйин кўрсатдик. Тўп уларда бўлганида, биз ҳимоядан яхши ҳаракат қилдик. Тўп бизда бўлганида эса сал хатоларга йўл қўйдик. Биз ҳимоядан тезкор ҳужумлар ташкил этишни режа қилгандик ва супер гол уришга эришдик. Мен ўйиндан қониқдим”,-деди Карло Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар