UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  18 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Карло Анчелотти: “Реал” мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда” Янгиликлар

Карло Анчелотти: “Реал” мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда”

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Бавария” га қарши кечган ҳар икки (4:0, 1:0) ўйин якунлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен “Реал” клубига бефарқ бўлмаган инсонларни катта ғалаба билан табриклайман. Йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди. Агар ҳамма майдонда бирдек тер тўкса ва жамоангизда индивидуал маҳорати юқори футболчилар бўлса, табиийки, натижа бугунгидек ижобий кринишда бўлади.

Биз бугунги ўйин олдидан стандарт вазиятларга катта эътибор қаратдик ва бунинг устида машғулотларда ишладик. “Бавария”нинг айнан жарима майдончаси ичида бу борада муаммолари борлигини билар эдик.

Рамос ўзи ва жамоаси учун ажойиб мавсумни ўтказяпти. Айни пайтда уни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, дея оламан. Менга ҳимоячиларимизнинг бехато ўйини ва ўз вақтида ҳужумга қўшилиши маъқул келди.

Мен аввал ҳам Мюнхенда ғалаба қозонганман. Бугун буни яна бир бор такрорладик. Бу энг муҳим жиҳат эмас. Муҳими, “Реал” 12 йиллик танаффусдан сўнг, ниҳоят, ушбу нуфузли турнирнинг финалида ўйнайди. Лиссабондаги ягона ўйинда майдонга чиқиб, бошлаган ишимизни якунлаб қўйишимиз керак.

Очиғи, финалда ким билан тўқнаш келишни ўйламаяпман. “Челси” тажрибали жамоа. “Атлетико” эса бундай катта турнирдаги ғалабаларга чанқоқ клуб. Биз энди финалдамиз, рақиб қайси жамоа бўлишининг эса фарқи йўқ”, - дейди италиялик мутахассис.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика