Карло Анчелотти: "Ким Испания чемпиони бўлишини менга фарқи йўқ"
12 май 2014 09:10
Янгиликлар
Карло Анчелотти: "Ким Испания чемпиони бўлишини менга фарқи йўқ"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Сельта"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккала голни ҳам рақибларга ўзимиз совға қилдик. Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилгандик. Кўпгина етакчи футболчиларимиз майдонга туша олишмади. Шу сабабли, ўйинга тайёргарлик кўриш қийин кечди.
Мени мавсумни омадли ёки омадсиз ўтказганлигимиз ҳавотирга солмаяпти. Бизда "Реал"нинг орзусини амалга ошириш учун ажойиб имкониятимиз бор. ЕЧЛни ютиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ана ўшандан кейин мавсум якунлари ҳақида суҳбатлашсак бўлади.
Чемпионатда ким ғалаба қозонади? Менга фарқи йўқ.
Ўйлайманки, «Барселона» – «Атлетико» ўйини юқори босим остида бўлиб ўтади", - дейди италиялик мураббий.
Фикрлар