Карло Анчелотти: "Жамоа қайтадан қурилмоқда. Ишлар анча олдин бошланган"
		
		21 май 2023 16:13
        Янгиликлар	
	 
				 
				Карло Анчелотти: "Жамоа қайтадан қурилмоқда. Ишлар анча олдин бошланган"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "қироллик клуби" жамоаси қайтадан қурилаётгани борасида гапирди.
			"Жамоани қайта қуриш ишлари анча олдин, яъни, мен келишимдан олдин бошланган. Бу жамоа ажойиб футболчиларини, масалан. 2018 йилда Криштиану Роналдуни йўқотган бўлса-да, буюк натижаларга эришди. Ёш ва катта иқтидорли футболчилар келишни бошлади. Бу ерга келганимда ҳам кетишлар давом этди: Варан, Рамос, Марсело, Бэйл, Иско...
Ўтган мавсумда Винисиус сезиларли даражада яхши ўйин кўрсатди, шунингдек, Каваминга, Родриго, Милитао, Вальверде каби футболчилар ҳам. Ўтиш даври навбатдаги мавсумда ҳам давом этади. Ёш футболчилар фахрийлардан кўра сезиларлироқ вазифаларни бажаришади. Модрич, Кроос, Бензема, Карвахаль каби футболчилар жамоадан кетганидан кейингина ишлар якунига етди деб ҳисобласа бўлади", - деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар