
"Ушбу ўйинда ҳеч бир жамоа фаворит эмас. Баҳс 180 дақиқа давом этади. "Висенте Кальдерон" стадионидаги жавоб учрашуви ҳал қилувчиси бўлади.
Биз ўтган мавсумдаги тактик схемада ўйнашда давом этамиз. Ўйин давомида баъзи бир жиҳатлар ўзгарииши мумкин, аммо асос ўзгармайди", — деди Анчелотти.
"Реал" – "Атлетико" ўртасидаги илк ўйин бугун тунда Тошкент вақти билан соат 02.00да бошланади.