Карим Бензема коронавирусга мусбат тест топширди

Alisher
23 июл 2021, 15:02
"Реал" ҳужумчи Карим Бенземадан коронавирус аниқланганини маълум қилди.

33 ёшли франциялик футболчи Евро-2020дан кейинги таътилдан сўнг клуб ихтиёрига қайтгач, мусбат тест топширди.

Бензема 2020/21 йилги мавсум "Реал" сафида 46та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com