UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  13 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Карантин қоидаларини бузаётган юлдузлар Янгиликлар

Карантин қоидаларини бузаётган юлдузлар

Жаҳонда ҳукм сураётган эпидемиологик вазиятда уйда қолиш жуда муҳимдир. Аксар футболчилар қоидаларга амал қилиб, бошқаларни ҳам шунга чорлашяпти. Афсуски, ҳаммаси ҳам эмас.

Дуглас Коста “Ювентус”

Клубдан рухсат олган бразилиялик ярим ҳимоячи оиласи билан вақт ўтказиш учун ватанига учиб кетди. Албатта, барча каби Костага ҳам карантинда қолиб, ҳеч қаерга бормаслик шарти қўйилганди. Бироқ Костанинг қиз ўртоғи “Instagram”даги саҳифасига футболчи билан шаҳар бўйлаб саёҳатлари тасвирланган лавҳани жойлади. Табиийки, бу “кекса синьора” раҳбариятига ёқмади. Шу туфайли ҳаммаси тугагач, бразилиялик хавбек муносиб миқдорда жаримага тортилади. Бу ҳақида ҳозирча расман маълум қилинмади, аммо Дугласнинг жазоланишига шубҳа йўқ. 

Квинси Промес “Аякс”

Нидерландия терма жамоаси аъзоси Амстердамдаги карантиндан қаттиқ сиқилгани боис дўстлари билан футбол ўйнагани борди. У шу орқали бир қатор қоидаларнии бузди. Нидерландияда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2 нафардан ортиқ одамларни бир ерда тўплашни мақсад қилган тадбирлар тақиқланган. Промес дарҳол жамоатчиликнинг кескин танқидларига учради, “Аякс” раҳбарияти ҳам четда қолмагани ҳолда форвардни жазолашга ваъда берди. Хатосини англаган Промес тезда узр сўради: “Азиз дўстлар, мен билан юзага келган воқелик учун узр сўрайман. Футболни жуда соғиндим, лекин тушуниб етдимки, бундай шароитда кўчага чиқиш аҳмоқлик эди. Ушбу оғир паллаларда барчангизга куч-қувват тилайман”. 

Денис Черишев “Валенсия”

Валенсия қийин вазиятда, шаҳар Испанияда коронавирус инфекцияси тарқалишининг марказларидан бирига айланган. Уйдан чиқиши тақиқланган футболчининг кўчада югураётгани камералар нигоҳига тушиб қолди. Видеолавҳа бир зумда тарқалиб кетди. Черишев Валенсиянинг қизиққон аҳолиси томонидан кескин танқидлар, балки таъқибларга ҳам учради (унинг миллатини эслатиш даражасигача боришди).  Аммо унинг ҳимоячилари ҳам топилди. Баъзилар уни оқлашга киришдилар. Аммо  Дениснинг ўзи изоҳ беришдан бош тортди ва клуб томонидан қўлланган жазо чораларини ошкор қилмади. Черишев ҳам жамоадошлари сингари коронавирус учун тест топширди. Унинг натижаси салбий чиқди

Мейсон Маунт “Челси” ва Деклан Райс “Вест Хэм”

Жорий мавсум давомида ёш ярим ҳимоячи ўзининг ажойиб ўйини билан мухлислар меҳрини қозонишга улгурди. Шунингдек, у низоли вазиятлардан йироқ, масъулиятли ва босиқ йигит сифатида гавдаланди. “Челси” футболчиси Хадсон-Одоида инфекция аниқланиб, жамоада карантин эълон қилингач, уни айнан Маунт бузиши кўпчиликни ажаблантирди. 15 март куни Маунт “Трент-Парк” спорт маркизида ўртоғи Деклан Райс (“Вест Хэм”) билан футбол ўйнагани маълум бўлди. “Аристократлар” ўз футболчисини қанчалик жиддий жазолагани маълум эмас, аммо “Вест Хэм” раҳбарияти Райснинг ҳаракатини жиддий равишда қоралади ва жаримага тортди. Райс тўлаган маблағ дарҳол короновирусга қарши курашувчи фондга юборилди.

Амин Харит “Шальке”

Хавбек яхши мавсум ўтказди. 24 учрашувда ўз ҳисобига 6 гол, 4та самарали узатма ёздириб қўйишни уддалади. Эҳтимол, келиб чиқиши марокашлик бўлган футболчи майдон ташқарисида жуда бақувватдир. Нима бўлишидан қатъий назар, жамоадошлари карантинда бўлган бир маҳалда дам олиш учун клуб базасидан 20 км узоқдаги Эссен барига бормаслиги керак эди. “Шальке” матбуот хизматининг маълум қилишича, Амин ўз хатти-ҳаракатидан жуда афсусда. Шу туфайли клуби ҳозирча оғизаки огоҳлантириш билан чекланади.

Криштиану Роналду “Ювентус”

 

Хабарингиз бор, “Олтин тўп”нинг 5 карра соҳиби оиласи билан Мадейрада бўлиб турибди. У карантин қоидаларини бузди. Дастлаб, унинг турмуш ўртоғи соқчилар ҳамроҳлигида гавжум дўконлардан бирига ташриф буюрди ва бу ҳолат Криштиану мухлисларининг норозилигига сабаб бўлди. 

Роналдунинг рафиқаси карантин қоидаларини бузди. У Криштианунинг соғлигига бепарволикда айбланмоқда

Бироз муддатдан кейин Роналдунинг ўзи эътибор марказига тушди. У оиласи билан Фуншал шаҳридаги марказий кўчалардан бирида сайр қилди.

Роналду карантин қоидаларини бузди

 Криштиану “Юве” раҳбарлари томонидан жаримага тортилмаган (жазоланмаса ҳам керак). Таъкидлаш лозимки, у хайрия ишларини ҳам унутгани йўқ. Мадейрада коронавирусга қарши кураш учун ўз ҳисобидан маблағ ажратди.

Жек Грилиш ”Астон Вилла”

“Астон Вилла” сардори шунчаки тўхтаб қолмайди, ҳатто унинг жамоаси ёмон ўйнаса ҳам. Шу туфайли Грилиш таркибда энг яхшиси бўлиб қолмоқда. У нафақат майдонда, балки уйда ҳам тўхташ нималигини билмас экан. Жек карантин жорий қилинган дастлабки тундаёқ дўсти уюштирган кечага борди. Эҳтимол, бу эътиборсиз қолиши мумкин эди. Аммо футболчи маст бўлди ва шу ҳолатда машинага ўтирди. Грилиш автомобилда футбол майдонидаги каби ҳаракатлана олмади ва қўшиларининг машиналарига бориб урилди. Яхшиямки, воқеа натижасида қурбонлар бўлмади. Клуб бунга жиддий муносабат билдирди ва жамоа сардорининг ойлик маошининг ярмини чегириб қолди. Футболчининг ўзи ҳам барчадан узр сўраб, хатоларини такрорламасликка ваъда берди.

Муаллиф: Сергей Румянцев

Таржимон: Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика