Капелло: "Тео мундиалда "қўл тормози" билан ўйнади"
25 дек 2022 11:21
Янгиликлар
Капелло: "Тео мундиалда "қўл тормози" билан ўйнади"
"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капеллонинг фикрига кўра, "россонери" футболчиси Тео Эрнандес ушбу чемпионатда ўзини кўрсата олмади.
"Тео Эрнандеснинг иштироки? У "қўл тормози" билан ўйнади. Чунки унинг қаноти ҳужум қисмида Килиан Мбаппе бор эди. Шу сабабли унинг ҳужумга чиқиши, узатмалар оширишини кўрмадик. Балиқни бошқалар илиши керак эди. "Милан"да эса бу жойда фақатгина ўзи бўларди. Мундиалда Теонинг ҳужум хусусиятлари ёпилиб қолди", - деди Капелло.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мундиалда Мбаппе 8 гол урган ҳолда тўпурар бўлди. Франция термасининг ўзи вице-чемпионликни қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар