Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "Барселона" устози Луис Энрикенинг ўтган мавсумдаги ишига баҳо берди.
"Луис Энрике "Рома"да клуб атмосферасига тушунмади, аммо у ҳозир анча тажриба йиққан. Натижада "Барселона"да "Рома"даги хатоларини такрорлагани йўқ ва ўтган мавсумда барча совринларни қўлга киритди" - дейди мутахассис.