UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  17 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Канчельскис нима сабабдан "Навбаҳор" устидан ёзгани ҳақида гапирди Янгиликлар

Канчельскис нима сабабдан "Навбаҳор" устидан ёзгани ҳақида гапирди

"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббий Андрей Канчельскис нима сабабдан Наманган клубини судга бергани ҳақида гапирди.

- Нима сабабдан шартнома бекор қилинди?
- Биринчи навбатда бу футболда бўладиган оддий иш, иккинчиси - инсонийлик фактори. Ҳеч қачон сени боймайдиган, пулингни бермайдиган жойда ишламаслигинг керак. Сабр ҳам тугайди. Шунингдек, клубда ишлаётган нопрофессионал инсонлар ҳам бунга сабабчи бўлишди. Улар билан доим баҳслашиб, сўкишиб ҳам бўлмайди. Футболга тааллуқли бўлмаган инсонларга ниманидир исботлаш қийин. "Навбаҳор" мухлисларига, Наманган халқига ачинаман. Улар бундай раҳбариятга лойиқ эмаслар.

- Нопрофессионаллар ким?
- Оддий бизнесменлар, улар қайсидир йўл билан клуб тизимига кириб қолишган. Россияда ҳам шундай ҳолатлар бўлиб туради. Умуман бошқа соҳадан кириб келиб, футбол мутахассисларига айланишади. Ўз вақтида "Волга"га бешкурашчи Сватковский келиб, футболчиларга қандай югуриш кераклигини кўрсатганди. Ҳамма ўз ишини тушуниши ва ишини қилиши керак.

- Ижтимоий тармоқларда мухлислар сизни алькоголь кўп истеъмол қилганликда айблашди. Бу жуда ачинарли ҳолат.
- Албатта, баҳона ҳам керак бўлади. Менимча уар Ромашенконинг сўзларидан ўрнак олишган. Мен доим "Навбаҳор" базасида яшаганман ва халқ кўз ўнгида бўлганман. Мен билан ишлаган бирор футболчи буни асосий сабаб қилиб кўрсата олмайди. Тухматни ёмон кўраман.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика