Канчельскис: "Бу тарихдаги энг кучсиз Россия термаси"

Mirjalol Normatov
17 ноя 2019, 12:23
Россия термасининг собиқ футболчиси, айни дамда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис терманинг Бельгиядан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бельгияга қарши биринчи ўйиннинг ўзидаёқ бизнинг асл даражамиз кўринганди. Кейин эса Кипр, Сан-Марино термалари мағлуб этилди ва биз қувона бошладик. Биз бу термаларни мағлуб этишимиз шарт эди. Энди биз яна ўша ўриндамиз ва ким аслида ким эканлиги кўринди.

Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ - улар охиригача курашишди. Барчаси оддий - бизнинг ҳозирги даражамиз шундай. Менимча бу тарихдаги энг кучсиз Россия термаси", - деди Канчельскис.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›