Канчельскис: "Аршавин иккимиз бошқаларга йўл кўрсатиб берганмиз"
22 апр 2020 06:22
Янгиликлар
Канчельскис: "Аршавин иккимиз бошқаларга йўл кўрсатиб берганмиз"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси, бугунги кунда "Навбаҳор" бош мураббийи бўлиб ишлаётган Андрей Канчельскис "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин ҳақида гапирди.
"Аршавиннинг покерига ҳам 11 йил бўлди. Бу худди кеча рўй бергандек таассурот бор. Андрей - яхши йигит, ўзини муносиб кўрсатган, ўз исмини "Арсенал" тарихига ёзиб қўя олган. Яхши мутахассислар билан машғулот ўтказган.
"Ливерпуль" дарвозасига урилган бу 4 гол ҳамиша тарихда қолади. Менимча, яна 50 йил ҳеч ким "Арсенал"дек жамоада покер қила олмайди. Бизнинг футболчилар эса - 100 йил.
Бизни кўпчилик таққослайди? Биз рус футболини шарманда қилмаганимиз ёқимли. Бошқа футболчиларга йўл кўрсатиб берганмиз", - деди Канчельскис.
Канчельскис футболчилик фаолиятида "Манчестер Юнайтед", "Эвертон", "Фиорентина", "Рейнджерс", "Манчестер Сити" ва "Саутгемптон"да ўйнаган..
Фикрлар