UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, учрашувдан аввал йигитларга ҳамма майдонга юқори кайфиятда чиқиши керак деб айтгандик. "Олимпик-MobiUz"да 20 ёшли ўйинчилар ўйнайди деб шунчаки майдонга чиққанлар ҳам бўлди. Яъни, жамоамизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилди. Ўйин томонлама "Олимпик-MobiUz" бизга нисбатан яхши ҳаракат қилди, фақат тажриба бобида ютиб кетдик деб ўйлайман. Бизда вазиятлар кам бўлди, икки-учта вазиятдан гол урдик. Тўғриси, жамоамиз ўйинидан қониқмадим.

- Бугун "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучса керак деб тахмин қилгандик. "Олимпик-MobiUz" сизларга қарши нима тайёрлай олди? Иккинчи савол: "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин бундай ҳаракат қилиш кейинги баҳсда салбий таъсир кўрсатмасмикин?

- Рақибни яхши ўргандик, аммо улар томонидан янгилик кўрмадим. "Олимпик-MobiUz" аввалги баҳсларда қандай ҳаракат қилган бўлса, бугун ҳам шундай ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" билан эса умуман бошқача ўйин бўлади деб ўйлайман.

- Кубок учун даъвогар баъзи жамоалар мусобақани эрта тарк этди. Бу ҳақда фикрингиз?

- Ҳамма яхши жамоалар чиқиб кетгани йўқ, ҳалиям кучли клублар қолган. Кейинги босқичда ким рақиб бўлиши? Тўғриси, билмайман. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда Кубокни қўлга киритишни истаймиз. Мақсадимиз шу.

- Суперлигада ёзги трансфер ойнаси очилди. Жамоани кимлар тарк этиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Трансфер очилган бўлса-да, ҳали биринчи давра тугагани йўқ, шу боис бу саволингизга жавоб бера олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, баъзи чизиқларни кучайтириш учун бизга икки-уч нафар яхши футболчи керак.

- Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтаётгани ҳақида гаплар қанчалик ҳақиқатга мос?

- Ҳожимат билан музокаралар олиб борилаётгани рост. Бу борада фақат шуни айтишим мумкин.

- Муҳаммадали Ўринбоев бугун қайдномадан ўрин олмади. Уни Бельгиянинг "Антверпен" клубига ўтаётганини эшитдик.

- Муҳаммадали 4 июль куни Бельгияга учиб кетади. Бу аниқ.

- Ҳожиакбар Алижонов "Насаф" билан ўйнамаганди, бугун эса захирадан қўшилди. У "Навбаҳор" билан тўлиқ ўйнай оладими?

- Ҳожиакбарда жароҳат борлиги сабаб "Насаф"га қарши қўймагандик. Бугун ҳам жароҳат билан ҳаракат қилди. Лекин "Навбаҳор"га қарши асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ўйнашидан умидвормиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика