UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  21 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  17 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"

"Бухоро" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финали олдидан тошкентликлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев матбуот анжуманида қатнашди.



"Ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик. Кайфиятимиз яхши. Эртанги мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Тожиев. 

"Ўтган ўйинларга тайёргарлик кўргандек тайёрландик. Эртага майдонда яхши жанг бўлади", – деди Сардор Собирхўжаев финалдан олдин.

 - "Пахтакор" эртага фаворит, "Бухоро" эса аксинча ҳар бир босқичда аутсайдер эди. Ушбу жиҳат жамоангизга қўшимча босим ўтказмайдими? Устига-устак яқиндагина сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этдингизлар.

 - Бизда бундай фикр йўқ. Биз фаворитмиз деб майдонга чиқишнинг ўзи нотўғри. Йигитларга ҳам шуни таъкидладим. Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Тўғри, "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этдик, аммо рақиб ўз вазиятларига эга бўлган эди.

- Сардор Собирхўжаевга савол. "Пахтакор" яққол фаворит, аммо сўнгги финалда ҳам "Пахтакор" фаворит эди, лекин "Насаф"га ютқазиб қўйган эди. Эртага ҳам рақибни менсимаслик шундай якунга олиб келиши мумкинми? Сиз тажрибали футболчи сифатида ёшроқ жамоадошларингизни бундан огоҳлантирдингизми? "Бухоро"нинг биринчи маротаба финалга чиқиши "Пахтакор"га қўшимча ишонч бериб юбормайдими?

Ҳа, ўша финал кечагидек эсимда. Ўтган йили ҳам "Навбаҳор" билан ўйинда мағлуб бўлгандик. Финалда ҳар нарса бўлиши мумкин, қизил карточка ва пенальти. Қоғозда бир устунроқ бўлишимиз мумкин, аммо эртага уч очко учун эмас, соврин учун курашамиз. Камолиддин ака ҳам чемпионатдаги ўйинларни унутиш кераклигини таъкидлаб келмоқда.

 - "Пахтакор" Кубокни ютса, халқаро майдонга қайтади. Шунинг учун финалда "Пахтакор"да мотивация юқори. Халқаро майдонга қайтиш орқали жамоа аввалги даражасига қайтади. "Пахтакор"ни кубокни юта олмаса жамоадан кетиб қолишингиз ҳам мумкинми? "Пахтакор" амбицияси энг юқори жамоалардан бири ва яна бир мавсумда халқаро майдонсиз қолиб кетишни раҳбарият кечирмаслиги мумкин?

 - Албатта. ОЧЛга қайтишга ҳаракат қиламиз. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Мен ҳали нима қиламан ва нима бўлиши менга боғлиқ эмас. Чемпионатда ҳам охиригача курашамиз. Эртага ғалаба қозониб, хурсандчилик қилиб ОЧЛга қайтамиз деган умиддаман.

 - "Пахтакор"га иккинчи даврада терма жамоа даражасидаги футболчилар келди. Ушбу футболчилар жамоани янада кучайтиришди. "Пахтакор"нинг келаси мавсумдаги амбициялари қандай бўлади? Шундай юқори даражадаги футболчилар сақланиб қолинадими?

 - Футболчиларни жамоада олиб қолишни хоҳлаймиз, аммо хориждан яхши таклифлар бўлиши мумкин. Биз футболчиларни ушлаб ўтирмаймиз. Мақсадимиз таркибни сақлаб қолиб ва яна бир нечта футболчилар билан кучайиш.

- Сардор Собирхўжаевга савол. "Бухоро" зич ҳимояланса керак. "Пахтакор" эса ҳужумга зўр бериши кутилмоқда. Агар "Пахтакор" рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмаса, бироз асабийлашиш ҳолатлари кузатилиши мумкинми?

 - Ҳужумкор жамоа 90 дақиқа давомида гол ура олмаса, руҳий жиҳатдан босим ортиб бораверади. Бизда яхши ижрочилар бор, умид қиламанки, улар эртага ўзини кўрсатишади.

 - "Бухоро"нинг қайси жиҳатларини кучли деб айта оласиз?

 - Қарши ҳужумларини.

- Сардор Собирхўжаевга савол. Жамоа раҳбари кўпгина муҳим учрашувлардан олдин ва кейин жамоа билан суҳбат қурган эди. Мисол учун, "Нефтчи"га қарши биринчи сафардаги ўйиндан кейин "Чемпион бўлишни истасанглар, ҳеч кимдан қўрқмай ўйнанглар" деган эди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан финал олдидан гаплашдиларингизми?

- Ўйиндан олдин учрашмадик. Жаҳонгир ака сафар билан хорижга кетибди. Айтишларича, эртага финалга етиб келар эканлар. Кутамиз.

"Бухоро" – "Пахтакор" тўқнашуви эртага "Бобур Арена"да 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
28 окт 20:08:24
nerazzuri
Пахтакор бу Навбахор эмас , Пахтакор дойим финалларда уйнаб юрган тажрибаси бор жамоа , эртага Пахтакорга ёрдам берадиган жихат бу катта тажриба , кучли таркиб ва жамоани совридор ананалари.
+2   
28 окт 20:03:35
Dilshod Ergashev
Halol uyin bulsin hakamlar katta saxnaga chiqishmasin kuchlisi yutsin halol qilib olsin kubokni
   
29 окт 00:28:11
Pakhtakor
rustam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Всем салом алейкум! Давайте честно писать а не сказки рассказывать. Во первых почему назначены судьи из Ташкента? Важный матч а почему не назначили судить игру бригаде И. Танташева? Вот вам справедливость! Пахтакор всегда возит с собой купленных (продажных) судей! Игра будет 14 на 11 .Судить должны нейтральные судьи так во всем мире!
Биринчидан Ассаламу алайкум! Илгиз Танташев тайинланса адолатдан буладими Сизнингча? Хакам нейтрал булиши керак дебсиз, Тошкентдан булмаслиги керак дебсиз. Танташев каерда тугилганини биласизми? Маълумот учун Бухорода тугилган. Адолат сурабсиз, нега Танташевни хакам булишини суравоссиз унда? Хозирги кунда биринчи ракамли хакамимиз Танташев булади, балки Бухородан булгани учун уни тайинлашмагандир. Бухородан булса хам Танташев сотиладиган хакамлардан эмас. Куйишсин эди уни. Бу ПФЛни карори, Пахтакор жамоасини эмас. Пахтакор хар доим узи билан хакамларни олиб юради дебсиз. Якин орада аник факт келтириб беролисизми качон, кайси уйинда хакам ён босганини? Узи олдинлари хам аник факт булмаган, факат одамларни огзидаги гап бу
   
28 окт 21:45:24
rustam
Всем салом алейкум! Давайте честно писать а не сказки рассказывать. Во первых почему назначены судьи из Ташкента? Важный матч а почему не назначили судить игру бригаде И. Танташева? Вот вам справедливость! Пахтакор всегда возит с собой купленных (продажных) судей! Игра будет 14 на 11 .Судить должны нейтральные судьи так во всем мире!
   
28 окт 21:42:48
Александр Гейнрих
Отамни Пахтакори
Узбекистонни ори
Уйнаймиз осиёда
Кичкириб Ар риёдда
   
28 окт 20:53:12
Farhod
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор бу Навбахор эмас , Пахтакор дойим финалларда уйнаб юрган тажрибаси бор жамоа , эртага Пахтакорга ёрдам берадиган жихат бу катта тажриба , кучли таркиб ва жамоани совридор ананалари.
NAVBAXORNI Finaldagi malubiyatini aytmadi chorak finalda penaltilar seriyasidan qolgan UYNNI AYTDI
   
28 окт 20:50:27
تعمورخن ومار خجا
Paxtakor yutsa ayib hakamda yutqizsa murabbiyda )))
   
28 окт 19:59:06
Dilshod Ergashev
Kubokni kim olishi aniq ertaga rasmiyat uchun uynaladi agar hakamlar vijdonan halol sudit qilsa paxtakorni yutish imkoniyati 50/50 buladi
   
28 окт 19:58:58
Dilshod Ergashev
Kubokni kim olishi aniq ertaga rasmiyat uchun uynaladi agar hakamlar vijdonan halol sudit qilsa paxtakorni yutish imkoniyati 50/50 buladi
   
28 окт 19:50:10
Nuriddin
Tan olamiz Paxtakor Buxorodan ancha kuchli lekin yutqazmaydigan jamoaning oʻzi yoq. Buxoroga omad tilayman. Kubokni yutib tarixda qolishini istaymiz.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика