UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 22:05ЕЧЛ. "Карабоғ" – "Ньюкасл Юнайтед". Таркиблар маълум  5 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  7 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  29 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  4

Камолиддин Тожиев: "Жамоадаги энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Жамоадаги энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади"

Суперлига 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қийин баҳс кечишини билардик. "Навбаҳор" билан бу ерда ҳеч қачон осон бўлмаган. Таркибимизда жароҳат олганлар бор. Шу боис оптимал таркиб билан келдик дея олмайман. Аммо майдонга тушган футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишди. Афсуски, Башар Ресан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Ўйинни охиригача тўлиқ ўтказганимизда балки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди.

- Ғалаба учун қайси фактор етишмади?

- Айтиб ўтганимдек, қизил карточка, жароҳат олган футболчилар... Лекин "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Дуранг ўйнаб бир очкони қўлга киритдик ва мавсумни иккинчи ўринда якунладик. Бу ҳам яхши натижа.

- Жамоани қийин ҳолатда қабул қилиб олгансиз. Иккинчи даврада қўл остингиздагилар умуман бошқача ўйин намойиш этди, натижа ҳам яхши бўлди. Бунинг сабабларини нимада кўрасиз?

- Энг биринчи навбатда муҳитни яхшилашга ва футболчиларни бирлаштиришга ҳаракат қилдик. Чунки ҳар қандай жамоада энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади.

- Давралар оралиғидаги трансферлар қанчалик ўзини оқлади?

- Яхши трансферларни амалга оширдик. Ҳаммасидан қониқдик. Жамоамизга ким қўшилган бўлса, ҳамма қўлдан келганча ёрдам берди.

- Қишда Игорь Сергеев клубни тарк этиши мумкин экан.

- Биз ҳар доим Сергеевга умид қилганмиз. Унинг ўзи ҳам "Пахтакор"да қолишни хоҳлайди.

- Бобир Абдихолиқов негадир бугун майдонга тушмади?

- Қизил карточка сабаб режани ўзгартирдик. Аслида Бобирни майдонга туширишни мақсад қилгандик.

- Бу йилги мавсумдан қониқдингизми?

- Қониқдим десам бўлади. Кубокни қўлга киритдик, чемпионатни иккинчи ўринда якунладик. Бу аввало футболчиларнинг меҳнати, шу боис ҳаммага раҳмат айтаман. Келаси йил яна таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Чунки Осиё чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этишимиз лозим.

- "Пахтакор" бу мавсум чемпион "Нефтчи"ни ҳар иккала ўйинда мағлуб этди. Бироқ "Қўқон-1912", "Шўртан" клублари билан кутилмаганда дуранг ўйнади.

- Кучли жамоаларга қарши алоҳида тайёргарлик шарт эмас. Аммо сиз айтган рақибларга қарши ўйинда иштиёқ бироз панд берди деб ўйлайман.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
29 ноя 21:13:20
Бахтиёр Ашуров
Барчаси учун раҳмат!
+2   
30 ноя 10:43:31
Тохир
Камолиддин сизга катта рахмат.
Куласи мавсумларда катта мавафакият тилайман.
+1   
30 ноя 07:40:01
Б Х
Маладец Камол Гап йук!!!!!!!!!!!!!
+1   
29 ноя 22:07:44
Farhod Uktamovich
Узр, минг узур ,уша португалиялик сутакдан 1000 бор Зур Камолиддин, молодец
   
30 ноя 17:17:05
TOMJIQ_OLOT
Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчиси, собиқ Ички ишлар ходими Камолиддин Тожиевга омад тилайман! Мана, мелисадан ҳам яхшигина мураббий чиқарканку! Офарин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика