Камолиддин Мурзоев: "Майдонга тушмаганимга жароҳат сабаб эмас"

Narzulla Saydullayev
20 янв 2014, 14:15
Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби 18 январь куни Туркиядаги йиғин доирасида маҳаллий "Сариер" клуби билан назорат учрашуви ўтказганди.
Ўша ўйинда Улуғбек Бақоев ва Шавкат Саломов майдонга тушишди. Павлодарликлар сафидаги учинчи вакилимиз Камолиддин Мурзоев учрашувда иштирок этмаганди. Бунинг сабабини билиш мақсадида ҳужумчининг ўзи билан боғландик.

"Туркиядаги йиғин самарали кечмоқда. "Сариер"га қарши баҳсда бироз чарчоқ туфайли қатнашмадим. Ҳеч қандай жароҳатим йўқ. Мураббийлар назорат ўйини бўлгани учун бошқа футболчиларга имкон беришди. 21 январь куни Россиянинг "Нефтехимик" клубига қарши ўйин билан Туркиядаги йиғин тугайди", - дейди Камолиддин Мурзоев "СА"га берган интервьюсида.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia