UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3

Камолиддин Мурзоев "Динамо" билан шартнома тузди Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев "Динамо" билан шартнома тузди

Иккинчи давра олдидан таркибини бир қатор янги футболчилар билан тўлдирган «Динамо» жамоаси «заявка» муддатининг сўнгги кунида яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди.

Хабарингиз бор, иккинчи давра олдидан жамоамиз ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун ҳужумчи излаётган эди. Куни кеча «Динамо» биринчи даврани «Олмалиқ» сафида ўтказган 28 ёшли ҳужумчи Камолиддин Мурзоев билан келишувга эришди. Иккинчи давра учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддати саналмиш 14 август куни «Динамо» Камолиддин Мурзоевни ПФЛ «заявка»сидан ўтказди.

Ҳужумчи айни дамда клубимиз ихтиёрига келиб қўшилган ва машғулотларда иштирок этмоқда. Камолиддин Мурзоев «Динамо» жамоаси сафида 97-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли ушбу ҳужумчи 2010-2013 йиллар давомида «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари сафида тўп сурган бўлса, сўнгги мавсумни Қозоғистоннинг етакчи клублари «Иртиш» ва «Шахтёр» сафида ўтказганди. Жорий мавсумнинг биринчи қисмини эса «Олмалиқ» таркибида ўтказиб, 12 ўйинда 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика